Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнатга қанча тўлашади?

Европа иттифоқи мамлакатларида меҳнати энг қадрланадиган инсонлар — данияликлар ва люксембургликлар, деб ёзмоқда «Regnum».

Австриянинг «Die Presse» газетаси Германия федерал статистика бошқармасига асосланиб хабар беришича, 2019 йилнинг биринчи чорагида Данияда меҳнатнинг бир соати учун ўртача ҳақ 44,7 еврони ташкил этган, Люксембургда эса — €40,3.

Кейинги ўринларда Бельгия ва Швеция — €40 ва €39,3 дан. Францияда бир соат меҳнат учун — €36,5, Германияда — €35, Австрияда — €34,9 тўлашади.

Буюк Британияда иш соати қадри Европа иттифоқидаги ўртача кўрсаткичдан паст — €26,3 (ЕИда — ўртача €26,6). Словения (€18,3) ва Греция (€16,1) рўйхатнинг ўртасида.

Соатига 10 евродан кам тўланиши фақат собиқ социалистик лагерь мамлакатларида кузатилмоқда: Польша ва Венгрияда — €9,9 дан, Латвияда — €9,7, Литвада — €9,2, Руминияда — €6,5, Болгарияда — €5,3. Рўйхатнинг охирида ҳам шу мамлакатлар.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон президенти марокаш қиролини табриклади

Марокаш Қироли Муҳаммад VI Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марокаш Қироли Муҳаммад VIни мамлакат миллий байрами – Қирол тахтга чиққан кун муносабати билан табриклади. ...

Жаҳон чемпионати баҳслари авжида

Кеча тунда жаҳон футбол юлдузлари ФИФА ташкилоти ҳамда бир қатор журналистлар билан бирга сонсиз блоггерлар  Россиянинг Москва шаҳрида тӯпландилар. Чунки 2018 йилда ӯтадиган ...

Яманда собиқ президент солиҳ ҳалок бўлгани тасдиқланди

Яманнинг собиқ президенти Али Абдаллоҳ Солиҳ ўз тарафдорлари ва ҳусит исёнчилари ўртасидаги қуролли тўқнашувда ўлдирилди. Бу исёнчи гуруҳ яқингача Солиҳнинг иттифоқчиси эди. ...