Ўзбекистон Марказий банки 10 сентябрдан валюталарнинг сўмга нисбатан янги қийматини белгилади.
Доллар курси ўтган ҳафтага нисбатан 11,06 сўмга ошиб, 9 395,63 сўм ташкил қилди. Евро ҳам 63,81 сўмга ошиб, 10 360,56 сўмни ташкил қилди.
Россия рубли 2,35 сўмга кўтарилди ва 142,96 cўмни ташкил қилди. Қозоқ тенгеси ҳам 0,08 сўмга кўтарилди.