Навбаҳор ХТБ раҳбари Мадина Атаниязовани турмуш ўртоғи ваҳшийларча ўлдирди

Навоий вилояти Навбаҳор тумани халқ таълими бўлими раҳбари Мадина Атаниязова турмуш ўртоғи томонидан ваҳшийларча ўлдирилди. 

Дастлабки хулосаларга кўра, жорий йилнинг 6 сентябрь куни соат тахминан 20:20ларда Мадина Атаниязова ишдан келиб, эгнидаги кийимларини алмаштириш мақсадида ётоқхонасига кирган вақтида унинг турмуш ўртоғи Ш.Р. хонадаги кийим жавони ортидан чиқиб, Мадинага қўлидаги ошхона пичоғи билан ҳужум қилган. Мадина Атаниязова олган тан жароҳатларидан ички ва ташқи қон кетиши натижасида воқеа жойида вафот этган. Унинг турмуш ўртоғи ўта маст ҳолда бўлган.

Мадина Атаниязова  Хоразм вилоятида туғилган. Бундан икки йил аввал вилоят ХТБ бўлим бошлиқлигидан Навбаҳор тумани ХТБ раҳбарлигига ўтказилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Нороликлардан сўнг абдулла арипов урганчга борди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов Урганчдаги «Ашхобод» маҳалласида уйлари бузилган аҳоли ва шаҳар ҳокимлиги ўртасидаги муаммони жойида ўрганиш учун Хоразм вилоятига ташриф ...

Пайариқда 100 ёшдан ошган онахонга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома берилди

Пайариқ тумани адлия бўлимига тумандаги “Янгиобод” маҳалла фуқаролар йиғини, “Йўлтепа” қишлоғида яшовчи фуқаро Пўлат Шерқулов 1919 йилда туғилган онаси Хурим Умированинг ёши ...

Китобда уюшган порахўрлар қўлга олинди

Қашқадарё вилояти Китоб туманининг Кадастр бўлими бошлиғи Музаффар Каримов ва унинг ҳамтовоғи Бурхон Хусанов ҳамда Китоб туман ҳокими ўринбосарининг котиби Яшкалар 70 миллион ...