Усмонхон Алимов муфтийлик лавозимидан олинди

Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. Бу ҳақда «Azon.uz» портали хабар берди

«Муфтий Усмонхон Алимов, бугун Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Бош вазир Абдулла Арипов бошчилигида Ўзбекистон Мусулмонлари идораси, унинг вилоят вакилликлари ходимлари, Дин ишлари бўйича қўмита раҳбарияти иштирокида ўтказилаётган мажлисда ишдан олинган», – дейилади хабарда.

Шунингдек, манбаларнинг хабар беришича, ҳозирда Тошкент вилояти бош имом-хатиби лавозимида ишлаб турган Хайруллоҳ домла Турматов муфтий этиб тайинланган.

Усмонхон Алимов – 1950 йили Самарқанд вилоятининг Иштихон туманида туғилган. Бухородаги «Мир Араб» мадрасаси ва Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом олий маъҳадида таҳсил олган. Узоқ йиллар давомида Самарқанд вилоятидаги «Имом Бухорий» жоме масжидида имом-хатиб бўлиб ишлаган. 2000–2006 йиллари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Самарқанд вилоятидаги вакили бўлиб хизмат қилди. 2006 йил 8 августда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий этиб сайланган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бозорларда мардикор аёллар сафи камаймаяпти

15-28 май кунлари Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан бир гуруҳ аёллар «OPEN WORLD» дастури орқали Америка Қўшма Штатларининг Род-Айленд штатига ўқув-курсларига ...

Фарзандга ўгитлар. дебоча

Кунлардан бирида мукка тушиб, насиҳатнома ёзаётганимда, танқидчи дўстим, одатдагидек мийиғида кулиб, заҳарханда қилди. — Энди ҳамма панду насиҳатларни Кайковус билан Навоий ...

Ўз қизини номусига теккан ота умрбодга қамалди

Жиноят ишлари бўйича Душанбе шаҳар суди қизининг номусига бир неча марта теккан фуқарони умрбод қамоқ жазосига маҳкум қилди. Бу ҳақда суд матбуот хизмати маълумотига таяниб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400