Исроил жосус-йўлдошни Ер орбитасига олиб чиқди

 

сунъ. йулд. Исроил мудофаа вазирлиги «Офек-10» разведкачи сунъий йўлдошни орбитага олиб чиқди, дея хабар бермоқда Jerusalem Post нашри.

«Офек-10» Тель-Авивдан жанубда жойлашган «Пальмахим» ҳарбий-ҳаво базасидан «Шавит» ташувчи-ракетаси орқали учирилган.

Сунъий йўлдош учирилганидан кўп ўтмай белгиланган орбитага чиққан. Энди унинг асосий тизимларининг ишлашини текшириш учун бир қатор тестлар ўтказилади.

Исроил Мудофаа вазирлигининг фикрича, ушбу дастур мамлакатнинг стратегик имкониятларини сезиларли даражада модернизация қилиш имконини беради.

Исроил ўзи мустақил равишда сунъий йўлдошларни ишлаб чиқиб, уларни учириш имкониятига эга жаҳондаги 12 мамлакатдан бири ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мексика “лазейкаси”

Россиянинг Мехикодаги элчихонаси хабарига кўра, 14 нафар Россия паспортига эга (шу жумладан, асли ўзбекистонликлар ҳам) фуқаролар Мексиканинг Канкун шаҳар аэропортида ...

Теҳронда ҳавонинг ифлосланиши сабабли мактаблар ёпилди

Эрон пойтахти Теҳронда ҳавонинг ифлосланиши сабабли бошланғич ва ўрта мактаблар ёпилди. Эрон матбуотига кўра, Теҳрон ҳокимининг ўринбосари Абид Мелекий ҳавонинг ифлосланиши ...

Президент учун шоу – коллеж ўқувчилари ишга тушмаган завод ишчилари ролини ўйнаб берди

30 март куни Жиззах вилоятига борган президент Шавкат Мирзиëев сафарини Зарбдор туманидан бошлади. Президент бу ерда ўз топшириғига мувофиқ қурилган “Зарбдор текстил” МЧЖ ...