Бугун, 11 сентябрь куни ММА нинг профессионал жангчиси 23 ёшли Муслим Омонов ўзаро келишмовчилик сабабли пичоқланди.
«7news.uz»нинг хабарига кўра, олган тан жароҳати сабаб спортчи вафот этган.
Ҳозирда воқеа юзасидан Олмазор туман прокуратураси томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда. Сабаби, спортчи айнан Олмазор туманига қарашли Себзор даҳасида пичоқлаб ўлдирилган.