Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми?

Қани раҳбарлар?

Мард бўлсанг майдонга чиқ!

8 сентябр 2019 йил Фарғона вилояти Ўзбекистон тумани Қумбости қишлоғи мардикор бозорини кузатдим. Мани хаяжонга солган холатлар тўғрисида алоҳида китоб қилиб ёзаман.

Расмга қаранг: бу йигитча мардикор аёлни 70 минг сўмга гаплашиб дала томонга олиб кетди. Нима иш берасан десам, нима ишиз бор мардикормисиз? Мани ишимга чидамайсиз деди. Бу бола ким? Пулни қаердан оляпти? Мардикор ишлатгунча ўзинг ишла каби савол-жавоблар сизларга хавола! Мани сизларга саволим бу холат қачонгача давом этади? Нима шу районга бирор бир завод ёки фабрика қуриб, айнан аёлларни иш билан таъминлашга  нима халақит бермоқда? Нима қилиш керак? Сизларга талаб эса, шу ишларни ҳукумат олиб чиқиб олдига қўймаганлиги, чора кўрмаганлиги учун “Аёлларни шу қадар хўрлатиб қўйганлари учун Республика, вилоят туман хотин қизлар комитетидан тортиб барча мутасади масъуллар ишдан бўшатилсин. Қани блогерлар, Қани ҳурматли Алламжонов, Қани Саида Мирзиёева хоним? Мингталаб аёллар мардикор бозорида ўтирибди иш сўраб. Йил охирлаб кўчадаги, даладаги, ташқаридаги ишлар тугамоқда. Шу минлаб иш сўраб ўтирганлар қишда қандай рўзғор тебратади? Жавоб беринг. Бу Ўзбекистонда бирор бир виждонли эркак, виждонли раҳбар борми? Бориб кўринглар унда. Фақат унда кеч қолманг соат эрталаб 04:00 дан соат 10:00 гача марҳамат.

Гузаль Алимова

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда чақалоғини кўлга ташлаб кетган аёл коллеж ўқувчиси бўлиб чиқди

Сурхондарёнинг Қизириқ туманида чақалоғини бўғиб ўлдириб¸ кўлга ташлаб кетгани гумонланаётган аёл қўлга олинган. Сурхондарё вилояти ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик ...

Москвадаги ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”. Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик ...

Ҳокимга мурожаат — фитна бўлдими?!

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокими, сенатор Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг тамаки тутатиб, фуқаро мурожаатига беписандларча тургани акс этган видео роса оммалашмоқда. Фото: ...