Ўзбекнинг забардаст шоири

Бугун ўзбекнинг забардаст шоири Шавкат Раҳмоннинг туғилган куни. Бундан қарийб 70 йил олдин Ўшда шундай шоир дунёга келганди.

Шавкат ака атиги 46 йил яшаган бўлса-да, ўзидан ҳадсиз бойлик қолдириб кетди. Келаси йилга шоирнинг 70 йиллик юбилейини дурустроқ нишонлаш керак.

Қуйида Шавкат Раҳмоннинг сўнгги васият шеърини ҳавола қиламиз.

Айт, эй хаста булбулим,

Ўшга қачон етамиз?

Яшил боғлар сарғарди,

Мағиз бўлди гужумлар.

Оҳ, вой мунча йўл оғир,

Булбулим…

Улкан соат ўртасида

Мадорим йўқ юрмоққа,

Қашқирлар даврасида

Судраламан турмоққа.

Шунда қолиб кетсам гар

Нетамиз?

Абадият оралаб

Ўшга қачон етамиз?

Қорли тоғлар бағрида

Бегим — Ўшим кўринди,

Султон — Ўшим кўринди…

Наби Жалолиддин

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Юлдузли тунлар-21

4 Андижонлик бек ва навкарлар «Самарқандни олсак ҳамма мушкулларимиз осон бўлади», деб ўйлаган эдилар. Бироқ энг катта ишкалликлар Самарқанд олингандан кейин бошланди. Уч ...

От кишнаган оқшом (қисса) 14-қисм

14 Eрталаб таътилланиб, отландим. Лалми даштга йўл олдим. Дашт бир-бирига улашиб кетган адирлар оралиғида бўлди. Кунботар қўнғир тусли қирлар бўлди. Дашт четлари йўғон-йўғон ...

Мунаввар қори абдурашидхонов

Абдурашидхонов Мунаввар қори (1878, Тошкент — 1931.23.4, Москва) — Ўрта Осиё жадидчилик ҳаракатининг йўлбошчиси, 20-аср ўзбек миллий матбуоти ва янги усулдаги миллий мактаб ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400