БИЗДА НАРХЛАР БАЛАНД ЭМАС ОЙЛИКЛАР ПАСТ

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст.

Олий таълим тизимидаги сўнгги ўзгаришлар, стипендиянинг барчага бир хил 400 минг сўм этиб белгиланганлиги Ўзбекистон талабаларининг катта қисми томонидан норозилик кайфиятлари билан кутиб олинди. Студентлар петициялар уюштиришмоқда, норози талабалар телеграмда катта гуруҳларда бирлашишмоқда.

Лекин биз олдин аниқлаб олайлик, биз қанақа давлатмиз? Социалистикми ёки капиталистик. Шу нарса аниқ бўлмагани ва аросатдалигимиз сабабидан баъзида ашаддий социалистик қарорлар қабул қилиняпти, баъзида эса қипқизил капиталистик. Бу кўплаб тушунмовчиликларни юзага келтирмоқда.

Тушунишим бўйича стипендиялар бўйича ўзгаришлар ҳукумат давлат олийгоҳларини мустақил молиявий тизимга ўтказишга тайёргарлик кўраётгани сабабидан рўй бермоқда. Бироқ бундай ўзгаришлар талабалар, жамоатчилик билан муҳокама қилинганида аҳолига халқ юзига шапалоқ каби туюлмаган бўлар эди. Расмийлар талабаларнинг норозиликларини ҳам беэътибор қолдиришлари ярамайди. Бу норозиликларнинг амалий характерга кўчиши имконига хушёр баҳо бериш лозим. Бу эса ҳеч кимга керак эмас.

Пасайган стипендиялар ва ошган контрактлар хақида айтмоқчи бўлган нарсам бу -таълим олиш арзон эмас. Яхши таълим эса умуман арзон эмас. Мен олий таълим тизимидан анча олдин умидимни узиб бўлганман. Фундаментал ислоҳотлар олиб бориб, коррупцияга қарши самарали ишлаб, молиялаштиришни бир неча баробарга оширмас эканмиз ҳеч нарса ўзгармайди. Уни реанимациясига ишончим йўқ.

Бизда контрактлар баланд эмас ойликлар паст. Бизда коммунал тўловлар, свет ва газ нархлари баланд эмас ойликлар паст. Бизда жарималар баланд эмас ойликлар паст. Бизда ҳамма нарсанинг нархи баланд туюлиши ўта паст ойликлар билан боғлиқ. Ойига 1 миллион даромад оладиган оила фарзанди учун йилига 12 миллион тўлаши бу улкан ижтимоий адолатсизлик. Йилига 12 миллион тўлаб ўқиган ёшларнинг диплом олганидан сўнг катта қисми ишсиз қолишга, қолгани паст маошли ишларда фаолият юритишга маҳкумлиги эса олий таълимни моҳиятан мавжудлигини бесамар механизмга айлантирмоқда.

Муҳаммад Матчанов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сув танқислиги юқори бўлган давлатлар орасида ўзбекистон 8-ўринни эгаллади

Ўзбекистон сув танқислиги бўйича дунёдаги 164 мамлакат рўйхатида 25-ўринни эгаллаганлигини жорий йилда Жаҳон ресурслари институти (WRI) маълум қилди, деб ёзади “ekologuz” ...

«сиёсат билан ишинг бўлмасин, давлат ишига аралашма, тинчгина юр!»

«…Шуни эсингдан чиқарма, князь Андрей: агар сен жангда ҳалок бўлсанг, мўйсафид отанг қайғуга қолади… Аммо Николай Болконскийнинг ўғлига номуносиб бирон иш қилсанг, мўйсафид ...

Қачонгача амалдорлар ўз халқини, президентини алдаш, кўзбўямачилик қилиш билан шуғулланади?

Ҳурматли амалдорлар! Биламан мени жуда ёмон кўрасиз, лекин бир нарсага эътиборингизни қаратмоқчиман... Хуллас, эътибор бердингизми йўқми билмадим, лекин халқ сизларга ишонмай ...