Энди Хитой фуқаролари Ўзбекистонга визасиз кира олади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун Ўзбекистон Республикасига киришда визасиз режимни белгилаш тўғрисида”ги фармонни имзолади.

Ҳужжат мамлакатлар ўртасида маданий, илм-фан, таълим алмашинувига, инвестицион иқлимни яхшилашга ва мамлакат туристик салоҳиятини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатадиган Ўзбекистон Республикаси ҳамда Хитой Халқ Республикаси ўртасида халқаро муносабатларни ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида қабул қилинди.

Фармонга кўра, 2020 йил 1 январдан бошлаб Хитой Халқ Республикаси, шу жумладан Хитой Халқ Республикасининг Гонконг махсус маъмурий ҳудуди фуқаролари учун ташувчи томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари бўлинмаларига йўловчилар тўғрисида дастлабки маълумотларни ўз вақтида тақдим қилган ҳолда қайтиш авиачиптаси мавжуд бўлган шартларда мамлакатимиз халқаро аэропортлари орқали 7 кундан кўп бўлмаган муддатга Ўзбекистон Республикасига визасиз кириш тартиби белгиланди.

Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Маҳмудов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.А. Абдуҳакимов зиммасига юкланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Беш юлдузли отелга қамалган шаҳзодалар

Шу ҳафтада дунё матбуотида Саудия Арабистони подшоҳи 11 нафар шаҳзода ва подшоҳликнинг амалдаги ҳукуматида фаолият юритаётган 4 нафар вазирни коррупцияда гумонлаб ҳибсга ...

Марказий осиёда террорчи ташкилотларнинг ухлаб ётган ячейкалари бор – раҳмон

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон КХШТнинг жанубий чегарасида 40 дан ортиқ террорчиларни тайёрлаш лагери борлигини айтди. "Мен шу кунгача бизнинг халқларда халқаро ...

Тошкентда 100 минг сўмлик пулни қалбакилаштирган шахслар қўлга олинди

Тошкент шаҳрида 51 дона қалбаки 100 минг сўмлик пулларни қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланганлар қўлга олинди. ИИББ матбуот хизматидан маълум қилинишича, 4 май куни ...