Ўзбекистон туркий кенгашга қўшилади

Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (туркий кенгаш) аъзоси бўлиш учун ариза топширган. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Човушўғли маълум қилганини “Хабар.уз” ёзмоқда.

— Ўзбекистон туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгашига қўшилишга қарор қилди. Ўзбек томони юборган расмий ҳужжат туркий кенгаш котибиятига келиб тушган, — деган Човушўғли.

Вазирнинг айтишича, аъзолик ҳужжатлари Тошкентга бериб юборилган. Тез орада расмий жараёнлар ўз якунига етади.

Шунингдек, унинг айтишича, туркий кенгашга аъзо давлатлар сони ортиб бормоқда. Туркманистон ҳам қўшилиш ниятини билдирган.

Туркий кенгашга ҳозирча Туркия, Озарбайжон, Қозоғистон ва Қирғизистон аъзо ҳисобланади. Кенгашнинг навбатдаги саммити 16 октябрь куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...

Ота–она сотилади: ота – 68, она – 66 ёшда.

Бу оламшумул воқеа Японияда содир бўлган. Она-оналарнинг сотилишлари ҳақида... Токио рўзномаларининг бирида навбатдаги ҳайратланарли эълон чиқди. Унда шундай ёзилганди: «Ота ...

Меҳмонлар дивизияси ёхуд бир кеча минг кеча эмас

Фото: «Tafsilot.uz» Шаҳарда яшасанг зўр-да, сира зерикмайсан. Гап кинотеатр, музейларнинг мавжудлигида эмас, йўқ. Уйингда ҳам зерикмайсан. Уйинг гавжум бўлгач, қаёқдан ҳам ...