5 миллион доллар товон пули тўланса Эктор Купер кетади

Футбол бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Эктор Купер истеъфога чиқарилади. Бу ҳақда GoSport.uz интернет-нашри ишончли манбалари хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, томонлар шартномани икки томонлама келишув асосида бекор қилиш бўйича музокаралар олиб бормоқда. ЎФА Купер билан шартномани бекор қилиш учун талаб қилинадиган суммани тўлаб бериши лозим бўлади.

Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Купер учун 5 миллион доллар миқдорида товон пули тўлаб берилиши лозим. Унинг йиллик маоши 2 миллион доллар бўлгани айтилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Купер Ўзбекистон терма жамоасини 2021 йилнинг сўнгига қадар бошқариш бўйича шартнома имзолаганди. ЖЧ-2022 саралашининг иккинчи босқич дастлабки учрашувида жамоа Фаластин терма жамоасига 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

Олинган маълумотларга кўра, Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасини бошқариш учун асосий номзод сифатида кўрсатилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мия нима учун берилган?

Биринчи қисм. Ривожланиш Президент: «Келинглар, муаммоларимиз ечими ҳақида биргаликда ўйлайлик, кўзимиздан яшириниб ётган камчиликларимизни биргаликда топиб, ошкор қилайлик», ...

Шавкат мирзиёев: бюрократия тизимимиз ўзгармагунича тадбиркорга йўл йўқ

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 10 август куни Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани фаоллари билан учрашган эди. Учрашув давомида тадбиркорликни ривожлантириш, соҳани ...

Дашховузда нонга навбат кутганлар кўпаймоқда

Туркманистоннинг турли ҳудудларида нон ва ун сотиб олмоқчи бўлиб, навбат кутганлар кўпаймоқда. Озодлик радиосининг туркман ҳизматига маҳаллий аҳоли шундай маълумотларни ...