Муроджон Аҳмадалиев колумбиялик боксчи Вилнер Сотони нокаут қилди

Профессионал бокснинг иккинчи ярим енгил (-55,34 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Муроджон Аҳмадалиев (7-0, 6 КО) 13 сентябрь куни (Тошкент вақти билан 14 сентябрь) ўзининг навбатдаги жангини ўтказди.

Унда Аҳмадалиевга колумбиялик тажрибали боксчи Вилнер Сото (22-7, 12 КО) рақиблик қилди.

GoSport.uz интернет-нашрининг хабар беришича, Нью-Йоркдаги «Мэдисон Сквер Гарден» аренасидаги Hulu театрида бўлиб ўтган, 8 раундга мўлжалланган жанг тўртинчи раундда ниҳоясига етди. Айнан тўртинчи раунднинг 1:56 сонияси ортда қолганида Аҳмадалиев томонидан берилган кетма-кет зарбалар натижасида ҳакам жангни тўхтатди ва техник нокаут қайд этди.

Натижада Аҳмадалиев ўзининг еттинчи жангида ҳам ғалаба қозонишга муваффақ бўлди. Бу унинг олтинчи муддатидан олдинги ғалабасига айланди.

Эслатиб ўтамиз, 13 сентябрь куни Муроджон Аҳмадалиев аслида WBA ва IBF чемпионлик камарлари учун Даниэл Романга (27-2-1, 10 КО) қарши рингга чиқиши лозим эди. Аммо Роман жангга 10 кун қолганида ўнг елкасидан жароҳат олгани важи билан рингга чиқишдан бош тортганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Туркман президентининг қариндошлари ўзлари учиб кетишлари учун йўловчиларни самолётдан туширишди

Президент Бердимуҳамедовнинг яқин қариндоши оила аъзолари билан барча йўловчиларни самолётдан туширди ва ўзлари учиб кетди. (more…)

Себзорда аҳоли яшовчи уйлар бузилиши бошланди

2018  йилнинг 29 сентябрь куни, соат 22:00 атрофида Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида аҳоли яшайдиган уйлар бузила бошлаган. Фото: Turon24 Turon24 мухбири масалага ойдинлик ...

«озодлик радиоси»га қанча пул ажратилиши маълум бўлди

«Озодлик Радиоси» (тўла номи - «Озод Европа Радиоси/Озодлик Радиоси», РСЕ/РС) - АҚШ Конгресси томонидан молиялаштириладиган халқаро нотижорат радиоузатиш ташкилоти. Бу ҳақда ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400