Мисрлик сиёсатчилар ва журналистлар президент Абдулфаттоҳ Сисийни мамлакатдаги барча сиёсий маҳбусларни озод этишга чақирди. Бу ҳақда “Азон.уз” ёзмоқда.
“Биз президентдан сохта айбловлар билан қамалган барча сиёсий маҳбуслар ва ёшлари озод қилишни талаб этамиз”, – дейилади 135 сиёсатчи ва журналист қўл қўйган қўшма декларацияда.
Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар маълумотига кўра, 2013 йилнинг июлида президент Муҳаммад Мурсий тўнтарилганидан бери сиёсий маҳбуслар сони деярли 40 мингга етган. Ҳукумат эса мамлакатда сиёсий маҳбуслар борлигини рад этиб келади.