Қозоғистон жанубидаги ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинмоқда

Қозоғистон жанубидаги Туркистон вилоятида яшовчи этник ўзбекларга мамлакат шимолига кўчиб ўтиш таклиф қилинди. Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Байсен Тожибоев бошчилигидаги ахборот-тарғибот гуруҳи Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашган. Бу ҳақда вилоят бўлимининг Facebook’даги саҳифасида маълум қилинган, деб ёзади “Дарё.уз” сайти

Ҳукмрон Nur Otan партияси вилоят бўлими раисининг биринчи ўринбосари Байсен Тожибоев бошчилигидаги ахборот-тарғибот гуруҳи Сайрам туманидаги Қорабулоқ қишлоғи аҳолиси билан учрашган. Учрашув чоғида Тожибоев бу ерда яшаётган ўзбекларга «Енбек» («Меҳнат») дастурида фаол иштирок этиш ва унинг афзалликларидан фойдаланишга чақирган.

— Қорабулоқ мамлакатдаги аҳолиси энг кўп қишлоқ бўлиб, бу ерда 60 мингдан ортиқ киши истиқомат қилади. Бу йил шимолга бу ердан атиги битта оила кўчиб ўтган. Дастурда кўчиб ўтганларга қишлоқ хўжалиги экинлари етиштириш ва чорвачилик учун ер ажратилиши кўзда тутилган. Минтақамизда 400 минг нафардан ортиқ меҳнаткаш ўзбек истиқомат қилади. Улар давлат дастурида фаол иштирок этса, аҳоли иш ва уй-жой билан таъминланган бўлади, шимолий ҳудудлар эса гуллаб-яшнайди, — дея таъкидлаган Nur Otan мансабдори.

Партия вилоят бўлими тарқатган пресс-релизда мазкур учрашув «муҳим стратегик аҳамиятга эга бўлгани» ва ўзбек жамоаси орасида илк бор ўтказилгани қайд этилган. Мулоқот якунида 52 та оила шимолий вилоятларга кўчиб ўтиш истагини билдирган.

Шунингдек, мазкур хабарномада «Енбек» дастури доирасида Туркистон вилоятидан шимолий минтақаларга охирги 4 йил мобайнида 881 оила ёки 3 377 киши кўчиб ўтгани маълум қилинган.

Байсен Тожибоев масъул раҳбарларга аҳолисининг умумий сони 210 минг кишидан ошадиган Сайрам туманида дастурни кенг тарғиб қилишни топширган.

Қозоғистонда жануб ва шимолдаги аҳоли сони бир-бирига қарама-қарши тарзда ўзгариб боради. Жумладан, Кустанай (аҳоли сони 870 минг), Павлодар (753 минг) ва Шимолий Қозоғистон вилоятларида (551 минг) йил бошидан бери аҳоли тегишли равишда 2120, 808 ва 2688 кишига камайган бўлса, Туркистон вилоятида бу вақтда 15 167 кишига кўпайиб, салкам 2 миллион кишига етган.

Маълумот учун, «Енбек» давлат дастури Қозоғистоннинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоев ташаббуси билан 2015 йилдан бери амалга ошириб келинмоқда. Жорий йил биринчи ярми давомида 280,8 минг киши ушбу дастур иштирокчисига айланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўттизга яқин иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга нима учун ер берилмаяпти?

Шу йилнинг май ойи бошларида KUN.UZ сайти ходимлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлди. Унда ўқувчиларимиз томонидан ёзилган аризалар асосида қатор муаммолар ...

Туркияда фабрика ёниши натижасида ўзбекистонлик вафот этди

22 июнь куни Буюкчекмеже туманида жойлашган фабрикада юз берган ёнғин оқибатида 1981 йилда туғилган Ўзбекистон фуқароси Ғофур Турсунов ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг ...

Меҳнат вазирлиги тиззасигача сувга тушиб турганлар юзасидан суриштирув бошлади

Меҳнат вазирлиги аҳолидан ижтимоий тармоқларда тарқалган тиззасигача сувга тушиб турган 6 киши юзасидан маълумотлар ҳақида хабар беришни сўради, дея ёзмоқда «Газета.uz» ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400