Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб қолдим.

Салом-алик, хол-ахвол дегандек… Бир пайт кўзим қассобхона эшикига катта-катта қилиб ёзиб қўйилган ГЎШТ 40000 СЎМ деган ёзувга тушди.

– Гўшт арзонладими? – дебман севиниб. – Хукуматимиздан айланай, “пахта сезон”да…

– Йўқ! – деди таниш қассоб. – Гўшт 50 минг сўм?

– Унда нега дўконингиз эшик-ойнасига ГЎШТ 40000 деб ёзилган?

– Бунинг сабаби бор. – тушинтира кетди қассоб. – Тўрткўл, Беруний ва Хоразмдаги айрим нафси ўпқон қассоблар “пахта сезон”да қора халқнинг қўли пул кўришини ва улар гўшт ейишни хоҳлаб қолишини билиб, гўштнинг баҳосини 55 мингга чиқармоқчи бўлишибди. Аммо юрт эгасиз эмас: дарров ҳокимятчилару, солиқчилар келиб, бу холатнинг олдини олишибди. Биздан ҳам “гўшт баҳосини кўтармайман” деган тилхат олиб, бу РЕКЛАМАни ёпиштириб кетишди…

– Нега бу ерга 40 минг ёзилган? Ахир, гўштни 50 минг сўмдан сотяпсиз-ку?

– Роса қизиқчи экансиз-ку, оға? Гўштнинг баҳосини ҳамма яхши билади, лекин хозир нима кўп, “шипён” кўп. Улар келиб растада ёзилган баҳони кўриб, Тошкентга “собшение” беришади – тамом вассалом!

Мухтарам Шавкат Миромонович! Мен ҳамиша “нега президентимиз айтган статистик маълумотлар БУНЧАЛИК реал ҳаётдан узоқда?” деб ўйлар эдим. Энди билдим: сизга ШИПЁНларингиз нотўғри маълумот етказар экан! УЛАРни бозорчилар АХМОҚ қилишаркан, раҳматли қизиқчи Обид Асомов айтганларидек, ҚАССОПЛАР АЙТДИ?

Қорақалпоқлик Қадамбой

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Камбағалларнинг ҳажга бориши таъқиқланди

Тожикистон Дин қўмитасининг янги қарорига биноан кам таъминланган яъни камбағал оилалар аъзолари ҳаж сафарига бориши таъқиқланди. Икки йил олдин Дин қўмитасининг қарорига ...

Паспорт бериш тизимида муаммолар мавжуд

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги фармонига мувофиқ,  хорижга чиқиш паспортини муомалага тўлиқ киритиш билан боғлиқ ташкилий чора-тадбирлар ...

Ёқилғи-энергетика ресурслари нархлари ўзгариши кутилмоқда

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Вазирлар Маҳкамасининг “Ёқилғи-энергетика ресурсларига нархлар ва тарифларнинг ўзгариши тўғрисида”ги қарори ...