Бош прокуратуранинг ёлғон ахбороти

(Прокуратуранинг ёлғон гапи)

Фуқаро Р.Ходжаевнинг Интернет тармоқларида тарқалган видеомурожаати юзасидан қуйидаги Прокуратуранинг тўқима ахборотлари маълум қилинади.

Р.Ходжаев фуқаро М.Б.га уй жой қуриш учун “И.Фозилов” МЧЖ ҳудудидан ер участкаси ажратиб бериш эвазига ундан
фирибгарлик йўли билан 17.500 АҚШ доллари олиб, участка ажратмасдан ҳамда пул маблағларини қайтариб бермасдан келаётганлиги ҳолати юзасидан Бухоро вилояти прокуратураси томонидан жорий йилнинг июль ойида “И.Фозилов” МЧЖ таъсисчиси Р.Ходжаев ва жамият раҳбари М.Гулямоваларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган..

1.чи ҳақиқат…..

Аслида М. Б. ГА “И.Фозилов” МЧЖ ни хусусий мулкидан жой сотилади, пулни эса  М.Б ўз қўли билан сўмда банкка топширган. Шунингдек топширилган пул солиқ учун тўланган. М.Б. алданиб қолмаган ҳозирда сотиб олинган жойида уй-жой қуриб, оиласи билан яшаб келмоқда. Бу ерда қандай фирибгарлик бўлиши мумкин? М.Б ва бошқалар босим остида ариза ёзганликларини айтишмоқда. Асли ҳақиқат М.Б га берилган жой Раҳим  Ходжаевнинг мулки бўлган. Қани бу ерда фирибгарлик?

(Прокуратуранинг ёлғон гапи)

Мазкур жиноят иши бўйича ўтказилган дастлабки тергов ҳаракатлари давомида Р.Ходжаев М.Гулямова билан жиноий тил бириктириб, жамият ҳудудидаги нотурар бино иншоотларни бузишдан ҳосил бўлган бўш ер майдонларини фақатгина саноат ишлаб чиқариш корхоналари қуриб фаолият олиб бориладиган нотурар жой тоифасига мансублиги ҳамда тегишли қонунчилик ҳужжатлари талабларига кўра, ер давлат мулки эканлиги, уни тасарруф этиш мумкин эмаслиги ҳақидаги маълумотларни яшириш орқали якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкаларига муҳтож бўлган бир неча фуқароларга 2015-2016 йиллар давомида ҳужжатларни қалбакилаштирган ҳолда фирибгарлик йўли билан 88.000 АҚШ долларига сотганлиги аниқланган.

2 чи ҳақиқат… 

– Бу маълумот прокуратуранинг ўйлаб топган найрангларидан бири ҳисобланади. Жой ҳусусий мулк бўлганлиги учун тасарруф этилган, барча қонун талаблари асосида берилган ва ҳужжатлари мавжуд. Прокуратура ўз айбини яшириш учун шуни ўйлаб топди.

Прокуратурани ёлғон гапи..—

Юқоридаги ҳолатларга асосан терговга жалб қилинган Р.Ходжаев бир неча маротаба вилоят прокуратурасига тергов ҳаракатларини амалга ошириш учун чақирилишига қарамасдан, у асоссиз равишда терговдан бўйин товлаб, яшириниб келган.

3 чи ҳақиқат…

-Прокуратуранинг бу гаплари ҳам ёлғон.  Раҳим Ходжаев Бухородаги ноҳақликлардан, судни қароридан норози бўлиб, Олий суд биноси олдида 36 кун ётди. Ҳеч қаерга қочиб кетмаган, адвокати чақирган вақтда борган.

Аввал 175 миллион сўм, деб Прокуратура айб қўйди. Энди эса 83 минг доллар демоқда. Прокуратура бу ерда ҳам ёлғон гапирмоқда.

Прокуратуранинг гапи…..

Шу сабабли, Р.Ходжаев вилоят прокуратурасига мажбурий тартибда келтирилиб, суд ажримига асосан эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган.

4 чи ҳақиқат…

-Рахим Ходжаевнинг қамоққа олиниши ортида хусусий мулкини тортиб олишни мақсад қилишмоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

5- чи ҳақиқат…

– Раҳим Ходжаев эса бу терговдан норози бўлиб очлик эълон қилган. Унинг аҳволи оғир. Уни тергов мобайнида жисмоний куч ишлатиб, жуда қаттиқ уришган.

Ёлғон маълумотга ишонманг!

Хайрулла Бозоров

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Избоскандаги бу поезд йўлини ҳар куни юзлаб одамлар кесиб ўтади, кесиб ўтишга мажбур

2018 йил 18 июль куни эрталаб Андижон вилоятининг Избоскан тумани ҳудудидан ўтувчи «Пойтуғ» – «Андижон 2» темир йўли оралиғида Избоскан туман Иттифоқ маҳалласида яшовчи М.Ф. ...

Бозор қиймати мавжуд активлар нега текинга берилиши керак?

“Angren Paсk” ХК АЖ устав капиталидаги давлат акцияларининг 25 фоизини "ноль" қийматда Россиянинг Николь-Пак компаниясига бериш тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинибди. ...

Сельфи туфайли ўнлаб инсонлар ҳалок бўлмоқда

Жаҳон мамлакатларида селфи туфайли халок бўлганлар сони. Франциянинг Лион шаҳрида селфига тушиш мақсадида баланд кранга чиқмоқчи бўлган аёл баландликдан қулаб тушиб ҳалок ...