Ўзбекистонда эски намунадаги танга ва банкнотлар муомаладан чиқарилмоқда

Бу тангалар ва банкнотларни муомаладан қайтариб олиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақидаги қарорда кўзда тутилган. Мазкур Низомга кўра, Марказий банк томонидан муомалага чиқарилган 1, 3, 5, 10, 20, 50 тийинлик, 1, 5, 10, 25 сўмлик қийматидаги тангалар, шунингдек 1, 3, 5, 10, 25 сўмлик эски намунадаги банкнотлар (қоғоз пуллар) 2020 йил 1 мартдан бошлаб қонуний тўлов воситаси сифатида ўз кучини йўқотади, дейилади Адлия вазирлигининг Telegram-каналида.

Ушбу танга ва банкнотлар ҳеч қандай монелик, чекловларсиз, тўлов ёки воситачилик ҳақи ундирилмаган ҳолда:

— 2020 йил 1 мартга қадар Ҳисоб-китоб касса марказлари, тижорат банклари ва уларнинг филиаллари томонидан;

— 2020 йил 1 мартдан 2021 йил 1 январга қадар эса фақат Ҳисоб-китоб касса марказлари томонидан алмаштириб берилади.

Муомаладан қайтариб олинадиган эски намунадаги танга ва банкнотларнинг айирбошлаш муддати 2021 йил 1 январгача этиб белгиланди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бизнеснинг ички томони: ўзбекистон кино саноати қандай яшамоқда?

Режиссёр Бекзод Жониев Kommersantга бир кунли суратга олиш қанчага тушиши, кинодан қанча пул ишлаш мумкинлиги ва бу бизнесда қандай муаммолар мавжудлиги ҳақида сўзлаб берди. ...

Ўзбекистон аҳолиси бир йилда 1 миллионга кўпайди

Ўзбекистон Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022-йил 1-январь ҳолатига кўра, аҳоли сони 35 миллион 271 минг 276 кишини ташкил қилган. 17,9 миллиони (50,7 фоиз) ...

Дайджест: меркелнинг оғир кунлари. мугабе ўрнига “тимсоҳ”. ид папага таҳдид солмоқда. болливуд актрисаси хавф остида

Меркелнинг оғир кунлари Ангела МеркельГермания канцлери лавозимидан кетиш ниятида эмас, дея хабар берди немисларнинг ZDF телеканали. Телеканал журналистининг каолиция тузиш ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400