Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори бўлди

Олий Мажлиc Қонунчилик палатаси депутати Раҳимжон Ҳакимов Тошкент давлат юридик университети ректори этиб тайинланди. 

Шу кунгача Ҳакимов депутатлик билан бирга Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти директори сифатида ишлаб келаётганди.

Маълумот учун, мазкур институт Президент Шавкат Мирзиёев таклифи билан тузилган ва Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси қўшма қарори билан ташкил этилганди. 2018 йилнинг 12 январь куни Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти ўз фаолиятини бошлаган ва унга Раҳимжон Ҳакимов раҳбарлик қилиб келаётганди.

Маълумот учун, Тошкент давлат юридик университет ректори айни пайтда адлия вазири ўринбосари сифатида ҳам фаолият юритади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тожикистонда ўзбекистон савдо маркази очилди

Шимолий Тожикистоннинг маъмурий маркази бўлган Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон савдо маркази очилди. Ушбу савдо маркази шаҳар марказида, Сирдарёнинг чап соҳилида, аниқроғи, Эрон ...

Сув босган ҳудудларда 5 969та турар ва 277та нотурар жой объектига зарар етган – «давергеодезкадастр»

Сардобада қанча турар ва нотурар жой объектлари зарарланганлиги аниқланди. Фото: Давергеодезкадастр Сирдарё вилояти Сардоба сув омборида рўй берган сув тошқини натижасида сув ...

Пандемия сабабли 195 млн киши ишсиз қолиши мумкин – бмт

Коронавирус пандемияси сабабли 2020 йилнинг 2-чорагидаёқ 195 млн киши ўз ишини йўқотиши мумкин. Бу ҳақда БМТнинг пандемиядан кейин давлатлар иқтисодиётини тиклаш бўйича ...