Лола Каримова опасининг дардига ҳамдардлиги учун дуо қилмоқда

Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовнинг кенжа қизи Лола Каримова-Тиллаева Instagram’даги саҳифасида опаси — Гулнора Каримованинг тақдирига оид саволга жавоб берди.

«Xabardor.uz»нинг ёзишича, Лола Каримованинг пости остида қолдирилган комментларнинг бирида қуйидагича савол берилган: «Ғалати саволим учун кечирасиз. Опангизга ачинмайсизми?».

Сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда шарҳларга жавоб қайтаришни одат қилган Лола Каримова-Тиллаева опасининг тақдирига ҳамдард экани ҳақида ёзган: «Мен унинг тақдирига ҳамдардман. Унинг озод қилиниши масаласига ижобий таъсир кўрсата олмайман. Шубҳасиз, бу менинг хоҳишимга эмас, балки суд тизимига боғлиқ… Мен опам учун фақат дуо қила оламан».

Эслатиб ўтамиз, 2019 йил августида Бош прокуратура томонидан Гулнора Каримовага нисбатан яна учта ҳолат бўйича — давлат мулкини талон-торож қилиш, Ўзбекистон манфаатларига зид битимлар тузиш ҳамда ўзгаларнинг жуда кўп миқдордаги мулкини товламачилик йўли билан қўлга киритиш ҳолатлари юзасидан жиноят ишлари қўзғатилган эди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

«ибодатларимизни эмин-эркин амалга ошириб юрибмиз» туркумидан

Наманган вилоятининг Чуст туманидаги масжидларда ҳар жума мана шундай рейд ўтказилиб, далолатнома тузилар экан. Агар рейд давомида масжидда вояга етмаганлар борлиги ...

Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир кунда 142,6 млн сўм зарар кўрди

“EVERYDAY.UZ”нинг ёзишича, Тошкентда Мустақиллик байрами куни автомашиналар иштирокида норасмий автокарвон ташкил этилган. Ушбу жараён видеолавҳалари ижтимоий тармоқларда ...

Байрам муборак, азиз аёллар

"Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракати Сизларни энг ёрқин ва самимий баҳор байрами – 8-Март – Халқаро хотин-қизлар куни билан чин қалбидан табриклайди! (more…)