Бухорода яшовчи ота ва ўгай она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи 

Бухорода яшовчи ота-она фарзандини ногирон қилиб нафақа пули олмоқчи бўлди. Бироқ уларнинг бу нияти амалга ошмай қолди.

9 ёшли Шукрона Шодиеванинг ота-онаси уни мунтазам равишда оч қолдирган, турли даражадаги тан жароҳати, психологик таъсир ўтказиб келган. Вояга етмаган қиз уй зўравонлигига учраган.

Бундан кўзланган асосий мақсад қизни ногирон қилиб, келажакда унга ажратиладиган нафақа пулини ундириш бўлган. Ҳатто қиз ўзига ўзи жароҳат етказишга ҳам ундалган.

Шукронанинг айтишича, отаси унга ўзини каналга ташлашни ҳам буюрган. Қиз отасидан қўрққани боис канал олдига борган бироқ бу ишни қила олмаган.

Бухоро вилояти  хотин-қизлар қўмитаси талаби билан суд-медэкспертиза хулосалари, Шофиркон тумани халқ таълими ҳамда Васийлик ва ҳомийлик органлари томонидан Дилмурод Шодиевни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш ҳақида сўровнома Шофиркон тумани судига тақдим қилинди. Туман фуқаролик суди тақдим этилган барча далилларга ҳамда Оила кодексининг 79-моддаси 3-бандига асосланиб, фуқаро Д.Шодиевни оталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш хусусида ҳукм чиқарди.

Шукронанинг ўгай онаси Ойгул Шердоновага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 105-моддаси 1 ва 2-қисмлари, яъни қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Бухоро вилояти хотин-қизлар қўмитаси томонидан ушбу қиз оиласидан ажратиб олиниб, вилоят болалар шифохонасига жойлаштирилган. Мунтазам равишда кўрик ҳамда муолажалардан сўнг Шукронанинг соғлиғи тикланган.

Ҳукмга биноан, Ш.Шодиева Бухоро шаҳридаги 32-сонли Меҳрибонлик уйига жойлаштирилди. Бундан ташқари, бола фойдасига Оила кодексининг 99-моддасида белгиланган миқдорда алимент ундириладиган бўлди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

5 ёшли қизалоғини печкада ёқиб юборган ота-она ҳибсга олинди

Украинада 5 ёшли қизалоғини ўлдириб, танасини печкада ёқиб юборган ота-она қўлга олинди. Бу ҳақда Украинанинг Житомир вилояти миллий полицияси матбуот хизмати хабарига таяниб ...

Қаерда ўқитувчилар энг кўп эъзозда?

Ўқитувчимисиз ва сизга ҳамма эҳтиром кўрсатишини истайсизми? У ҳолда Хитой, Малайзия ёки Тайванда дарс беришингизни маслаҳат берган бўлар эдик. Хитойда ўқитувчилик бутун ...

Ғузор туманида гўдак 4 млн сўмга баҳоланди

2019 йил 22 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Ғузор туманида ички ишлар органлари ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди, деб хабар бермоқда ИИВ матбуот хизмати. ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400