Санкт-Петербургда ўзбекистонликни ўлдиришга уринган икки киши қўлга олинди

Ўзбекистон Бош консулхонаси ОАВда тарқалган 17 сентябрга ўтар кечаси Санкт-Петербургда икки номаълум шахснинг Ўзбекистон фуқароси А.Т.га ўлдириш мақсадида ҳужум қилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Ҳужум қилганлар газ баллончалари ва пичоқ билан қуролланиб, А. Т.га пичоқ билан бир нечта тан жароҳатлари етказиб, сўнгра ҳодиса жойидан яширинган. Ўзбекистон фуқароси шифохонага ётқизилган, унинг аҳволи ўртача оғир деб баҳоланмоқда.

Санкт-Петербург Тергов бошқармаси 17 сентябрь куни икки нафар гумонланувчининг қўлга олинганини хабар қилди. Аввалроқ «Интерфакс» агентлиги уларнинг москвалик бўлгани, бири Бауман номидаги Москва давлат техника университети талабаси, иккинчиси эса ишсиз эканини маълум қилган эди. Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, уларнинг ҳар иккиси ҳам айбини тан олгани йўқ ва кўрсатма беришдан бош тортишмоқда.

Россия Жиноят кодексининг 105-моддасида (миллий мотивлар билан қотилликка уриниш) кўзда тутилган жиноят аломатлари билан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Бош консулхонаси ҳодиса юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ҳамда жабрланувчи даволанаётган тиббиёт муассасаси билан алоқа ўрнатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ғофур раҳимов ҳам қора рўйхатда — ақш собиқ сссрдан яна ўнта криминал авторитетни қора рўйхатга қўшди

АҚШ собиқ иттифоқ республикалари, асосан, россиялик яна 10 нафар криминал авторитет номларини қора рўйхатга қўшди. Бу ҳақда жума куни АҚШ молия вазирлиги хабар берган, ...

Бугуннинг хабарлари ва ўшда ўтган ўзбекистон маданият кунлари ҳақидаги лавҳа (аудио)

Арнасойда маст ҳолатда машина олиб қочган шахс йўл-улов ҳодисасини содир этди

Шу йилнинг 2 октябрь куни соат 6:50 ларда Арнасой туман, Бўстон қишлоқ фуқаролар йиғинида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.Р. яшаш уйи олдида ўзига тегишли “Нексия” русумли ...