Ўзбекистонда архивдан маълумотнома олиш 2020-йидан осонлашади

Президент Шавкат Мирзиёев имзолаган «Ўзбекистон Республикасида архив иши ва иш юритишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонга асосан, кейинги йилдан архивдан маълумотнома олиш анча осонлашади.

Чунки 2020 йил 1 июнгача қуйидаги хизматларни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатишни жорий қилинади:

ўқиганликни тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш стажини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

иш ҳақини тасдиқлаш ҳақидаги архив маълумотномасини бериш;

араб алифбосида яратилган туркий, форсий ва арабча ҳужжатлардаги ахборотлар бўйича аннотация маълумотларини тайёрлаб бериш;

архив ҳужжатлари, китоблар ва қўлёзмаларни рақамлаштириш (электрон нусха олиш).

Бундай маълумотномалар асосан пенсияга чиқаётган пайтда жуда керак бўлади. Пенсия арафасидаги фуқаролар архивма-архив тентираб юриши ҳам кузатилади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Санкт-петербургдаги оммавий муштлашувда тўрт нафар ўзбекистонлик пичоқланди

4 нафар киши оммавий муштлашув натижасида пичоқдан жароҳат олган. Уларнинг икки нафари шифохонага ётқизилган ва ҳозирда операция блокида.  19 май куни Санкт-Петербург ...

Қирғизистон қозоғистондан ун сотиб олишни таъқиқлади

Қирғизистонда Қозоғистонда ишлаб чиқариладиган тўйинмаган унни ташиш ва ундан фойдаланиш таъқиқланди, дея хабар беради Хабар24.kz. (more…)

Қисқа муддатда атамбаевнинг сочлари оқариб кетди – оав

Арашан қишлоғига Ҳайит намозига ташриф буюрган Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев ўйчан эди. Камига, сочлари оқариб кетганди (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400