Вадим Абрамов Ўзбекистон терма жамоасига бош мураббий бўлди

Ўзбекистон терма жамоасини бундан буён Вадим Абрамов бош мураббий сифатида фаолият олиб боради. Бу ҳақда ЎФА расмий сайти хабар берди.

ЎФА мураббийлар кенгаши юртимиздаги таниқли мутахассислардан бири саналадиган Вадим Карленович номзодини маъқуллади. Биласиз, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ушбу мутахассис бошчилигида Қатар яшил майдонларида ўтган Осиё кубоги-2011да қитъа биринчиликларидаги ўзининг энг яхши натижасини қайд этган.

Вадим Абрамовга мураббийлар штабида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида узоқ йиллар тўп сурган Тимур Кападзе ёрдам беради. Шунингдек, ўзбек футболи мухлисларига яхши таниш бўлган австралиялик тажрибали мутахассис Мирко Йеличич футболчиларнинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланади. Дарвозабонлар билан эса Денис Иванков ишлашда давом этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Равшан эрматов жч-2022 саралаш босқичига қуръа ташлаш маросимида иштирок этади

17 июль куни, яъни эртага Малайзия пойтахти Куала-Лумпурда Осиё қитъаси учун ЖЧ-2022 саралашига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади, деб ёзади "CHAMPIONAT.asia" сайти. Маросим ...

Шаҳрам ғиёсов мексикалик эдгар пуэртани накаутга учратди

Профессионал боксда бу сафар ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиққан ўзбекистонлик Шаҳрам Ғиёсов (7-0, 6 КО) навбатдаги ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда ...

Бразилия copa america ғолиби бўлди

Бразилия миллий жамоаси ўз майдонида ўтган Копа Америкада яна ғолиб чиқди. Пентакампеонлар финалда Перуни 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратди, деб ёзади GoSport. «Маракана»даги ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400