Қибрайда қуруқ ўтнинг ёниши оқибатида 75 ёшли фуқаро ҳалок бўлди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманидаги боғдорчилик-узумчилик ширкатига қарашли ҳудудда қуруқ ўт ёниши оқибатида бир киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Давлат ёнғин хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Ҳодиса 22 сентябрь куни юз берган. Соат 13:12 да Салар шаҳарчаси «Тинчлик» маҳалласида жойлашган ширкатда ёнғин бўлаётгани ҳақида хабар келиб тушган. Ёнғин оқибатида 60 квадрат метр майдонда қуруқ ўт ёнган.

Ёнғинни бартараф этиш вақтида 1944 йилда туғилган фуқаро Б.А.нинг куйган ҳолдаги жасади топилган. Ёнғин сабаби ва моддий зарари аниқланмоқда, терговга қадар текшириш ишлари олиб борилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Дунёда ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти

БМТ маълумотига кўра, дунё бўйлаб ҳар 40 сонияда бир киши ўз жонига қасд қиляпти. Мутахассислар бунинг энг асосий сабабларидан бири сифатида ичкиликбозликни тилга олмоқда. Ўз ...

Қўқон шаҳрида алимент тўламаган оталар қамоққа олинди

Фуқаролик  ишлари  бўйича Қўқон туманлараро судининг 07.10.2014 йилдаги ижро ҳужжатига асосан  қарздор фуқаро Мамаджанов Ўткирдан ундирувчи Мамаджанова Гўёхон фойдасига бир ...

Актам хайитов:бугун биз жуда кўп гўшт истеъмол қиляпмиз

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400