Афғонистон аҳолисининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда

Афғонистон миллий ишчилар уюшмаси ходимларининг таъкидлашича, ўтказилган тадқиқотга кўра, ишга лаёқатли бўлган аҳолининг 25 фоизи ишсизликдан азият чекмоқда. Бу ҳақда “Таржумон.уз” ёзмоқда.

Ишсизларнинг кўплиги туфайли мамлакат аҳолисининг 55% дан кўпроғи қашшоқлик остида яшайди.

Афғонистон Миллий ишчилар уюшмаси раҳбари Маъруф Қодири баёнот беришича, улар томонидан ўтказилган тадқиоқтларга кўра, мамлакатдаги меҳнатга лаёқатли аҳолининг қарийб 25 фоизи ишсиз.

Унинг қўшимча қилишича, бугунги кунда мамлакатда 15 миллиондан ортиқ киши иш билан таъминланган ва ишчиларнинг аксарияти ўз-ўзини иш билан таъминлайди ва иқтисодиётнинг норасмий қисмида иш ўринлари яратмоқда.

Бироқ, иш билан таъминланган аҳоли меҳнат кафолатларига эга эмас ва аксарият ҳолларда иш берувчилар меҳнат бозорида ўз мавқеидан фойдаланиб, ишчиларнинг иш ҳақини кам баҳолайдилар ва уларнинг ҳуқуқларини поймол этадилар.

Меҳнаткашлар уюшмасида айтилишича, президент сайловлари билан боғлиқ ҳарбий ҳаракатларнинг кучайиши, тегишли меҳнат тизимининг йўқлиги ва инқироз ишсизлик сабабларини келтириб чиқармоқда.

Кўплаб йирик афғон тадбиркорлари кафолатлар йўқлиги, қуролли талон-тарожлар, болаларни ва бизнесга яқин кишиларни ўғирлаш ҳолатлари мавжудлиги оқибатида, ўз мамлакатларига сармоя киритмайдилар ҳамда ҳаётлари ва мол-мулкларидан хавсирайдилар.

Минглаб афғонларнинг хорижда катта сармоялари бор ва улар йирик компанияларнинг эгаларидир, аммо ишончсизлик туфайли улар Афғонистон иқтисодиётига сармоя киритишга жазм этмайдилар.

Ҳар йили 500 мингга яқин ёшлар Афғонистоннинг меҳнат бозорини тўлдирадилар.

Жаҳон банкининг статистик маълумотларига кўра, Афғонистонда ҳар йили ишчи кучининг ўсиши 500-700 минг кишини ташкил этади, аммо ҳамма ҳам иш топа олмайди.

Ёшларнинг Афғонистондан Европа мамлакатларига кўчиб кетишининг асосий сабабларидан бири ҳам иш ўринларининг етишмаслиги ҳисобланади.

Бошқа бир тадқиқот шуни кўрсатадики, Афғонистондаги ёшларнинг асосий муаммоси ишсизликдир ва минглаб ишсиз ёшлар экстремистик гуруҳларга ишсизлик туфайли қўшилишмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда сайёҳлар учун wi-fi тезлиги яхшиланади

Бугунга келиб рақамли технологиялар туристларга бутун дунё бўйлаб дадил ва эркин саёҳат қилиш имконини бермоқда. Сайёҳлар биргина тугмани босиш орқали мулоқот қилиши, бир ...

Эртадан бошлаб пластик картага нақд долларни сотиб олиш мумкин

Ўзбекистондаги тижорат банкларида эртадан, яъни 22 августдан бошлаб пластик картага нақд валютани сотиб олиш имконияти пайдо бўлади. Фақат карта ўша шахснинг ўзиники бўлганда ...

Қӯнғиротлар фақат қозоқ халқига  мансубми?

Ҳар бир халқнинг ӯтмишда уруғ-қабилачилик жараёнини босиб ӯтиб, халқ сифатида шакллангани яхши маълум. Масалан, ҳозирги Америка халқи турли халқларнинг қӯшилишидан қайта ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400