Дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳар Тошкентми?

www.airvisual.com сайтида бугун Тошкент шаҳри ҳавоси 165 индекс (PM2.5 | 83 µg/m³) билан дунё шаҳарларининг ифлосланганлик даражаси бўйича биринчи ўринда турибди, деб ёзмоқда “Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон Гидромeтeорология хизмати маркази бу ҳақда тушунтириш берди:

Марказга кўра, www.airvisual.com сайтида атмосфера ҳавосининг фақат ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот реал вақт режимида эълон қилинади. Шаҳарларда атмосфера ҳавосининг ифлосланиш индекси бешта асосий ифлослантирувчи модда бўйича ҳисобланади.

Сайт расмий эмас. Ундаги маълумотлар хусусий компаниялар ва ташкилотларнинг сунъий йўлдош орқали олинган кузатув натижалари асосида олинади. Ушбу маълумотлар танишиш ва тавсиявий характерга эга бўлиб, аҳоли, сиёсатчилар ва ишбилармонларнинг ҳавонинг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги хабардорлигини ошириш мақсадида берилади.

Ўзбекистоннинг табиий хусусиятлари (иқлими қуруқ, тупроғи қумли ва гилли) сабабли унинг атмосфера ҳавосида муаллақ заррачалар таркиби юқоридир. Мамлакатнинг арид иқлими атмосферада муаллақ заррачалар ҳосил бўлишига ва уларнинг ҳаракатига сезиларли таъсир кўрсатади.

www.airvisual.com сайтида 2019 йил 19 сентябрь учун реал вақт режимида эълон қилинган Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавосининг ПМ2,5 майда дисперс заррачалари билан ифлосланиши тўғрисидаги маълумот вақтинчалик тавсифга эга ва иқлимий ҳамда географик шароитларга боғлиқ.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Вмнинг 14 сонли қарори фермерга қаршими?

Касбимиз юзасидан  турли жойларда бўламиз. Турли касб эгалари билан учрашамиз.  Яқиндан бери қайси қишлоққа бормайлик гап айланиб,  2019 йил 9 январ куни Ўзбекистон ...

Ўзбекистон ва афғонистон электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади

Ўзбекистон ва Афғонистон 2022 йилда электр энергияси етказиб бериш бўйича қиймати 100 млн долларлик шартнома имзолади. Бу ҳақда Онадўлу агентлиги Da Afghanistan Breshna ...

“bukhara cotton textile” қурувчи-монтажчилари ва ходимлари ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган шикоят ноўрин эканлигини билдиришди

Бухородаги Ўзбекистон-Буюк Британия ва Россия қўшма корхонаси “Bukhara Cotton Textile” асбоб-ускуналарини монтаж қилаётган ишчилар ижтимоий тармоқларда улар номидан берилган ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400