Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)

Жорий йилнинг 16 сентябридан буён давом этаётган Варшавадаги ЕХҲТнинг навбатдаги йиллик анжуманида иштирок этиш учун Ўзбекистонлик бир гуруҳ фуқаролик жамияти вакиллари билан биргаликда Варшавага Бирдамлик Халқ Демократик партияси Бошқарув Кенгаши аъзоси Дилором Исҳоқова етиб келди. У ЕХҲТ анжуманининг 23 сентябрь куни айнан сиёсий ва ижтимоий фаолиятга бағишланган мавзуда бўладиган тадбирга музокарага сўзга чиқиш учун навбатга ёзилган.

Лекин навбатдагиларни бир қанчаси қолганида музокаралар чўзилиб кетганлиги сабабли навбатдаги қолган иштирокчиларга музокара учун сўз бера олмасликларини айтиб, мавзуни ёпишди. Исоқова хоним саммит иштирокчиларини ҳамда ЕХҲТ эътиборини Ўзбекистондаги диктатор Ислом Каримов вафотидан кейин ҳам мухолиф партияларни Ўзбекистонда давлат рўйхатидан ўтиш ва фаолият юритиши учун шарт шароитлар енгиллаштирилмаганлиги, тўсқинликлар ҳамон давом этаётганлигигига қаратиш мақсадида музокарага чиқмоқчи эди. Хусусан Бирдамлик халқ демократик партиясини 2018 йилнинг октябрь ойида Қозоғистон Республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган қурултойига нафақат Ўзбекистон ҳукумати, балким Қозоғистон ҳукумати ҳам очиқдан очиқ тўсқинлик қилганликлари, қурултой иштирокчиларига нисбатан босимлар ўтказилгани, ҳаттоки Қозоғистон давлат телеканалида Бирдамликчиларни жиноятчилар дея талқин қилганликлари, Бирдамлик Халқ Демократик партияси йўлбошчиси ва раҳбари Баҳодир Хон Туркистонни (Баходир Чориев) эса Қозоғистонга киритмаганлик холатларини баён қилишни режалаштирганди. Лекин дастлабки музокарага сўзга чиқиш истагини билдирганлар жуда кўп бўлганлиги учун ҳам Исоқовага ва бошқа бир неча нафар навбатга ёзилганларга навбат етмасдан қолди. Лекин бу долзарб муаммога анжуман иштирокчиларини эътиборини қаратиш мақсадида ушбу муаммолар баён қилинган музокара сўзини инглиз тилига таржима қилинган вариантини тарқатма материал сифатида тарқатилди ҳамда ЕХХТ иштирокчиси бўлган мамлакатларга тегишли почта қутиларига ҳам жойланди. Қуйида эътиборингизга Дилором Исоқованинг ЕХХТ анжумани учун тайёрлаган музокара сўзини тақдим қиламиз.

«Бирдамлик» ХДПнинг Матбуот хизмати

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти (ЕХҲТ)

Маъруза

Муҳтарам саммит иштирокчилари мен бугун сизнинг эътиборингизни Ўзбекистон Республикасида ҳукумат томонидан демократик жамият барпо этиш борасида турли соҳаларда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида гапириб ўтмоқчи эмасман. Мен бугун Ҳукумат томонидан эътибор берилиши лозим бўлган, фуқаролик жамиятини ташвишга солаётган бир холатни айтиб ўтмоқчиман:

Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисидаги” қонуннинг 6-моддасига кўра, партия расмий рўйхатдан ўтиши учун ўз сафига 20 минг аъзо тўплаши зарур. Энди тасаввур қилинг, республика ҳудудида босма органига эга бўлмаган, йиғин ўтказа олмайдиган муҳолиф партия ўз сафига 20 минг аъзони қандай тўпласин. Ўз дастурини оммага қандай етказсин.

Ахир сиёсий партия фақат дастури ва мақсадларини оммага етказибгина, ўз атрофига тарафдорларни, яъни потенциал аъзоларни тўплай олади. Қонунда белгиланган бу холат мухолифат кучларини расмий мақомдан маҳрум қилибгина қолмай, балки сайловларда иштирок эта олмаслик, расмий идорасини очишга рухсат йўқлиги ва бошқа қийинчиликларни юзага келтириб чиқармоқда. Республикамизда “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонун қабул қилинганда рўйхатдан ўтиш учун талаб қилинадиган имзолар сони уч минг деб белгиланганди, кейинчалик 5 мингга чиқарилди. Сўнгра 20 минг этиб белгиланди. Расмий рўйхатдан ўтиш учун тақдим этилиши лозим бўлган имзолар сони тобора ўсиб борди. Ўзбекистон фуқороларнинг ҳуқуқ ва эркинликларига, давлат ҳавсизлигига таҳдид солувчи, ҳокимиятни куч билан эгаллашга, яъни конституцион тизимга қарши ғоялар ўрин олган партия ва ташкилотлар фаолияти ҳам таъқиқланган.

Ташкил топган кунидан бошлаб фақат нозўравон кураш усулини тарғиб этиб келаётган, ўзининг устивор мақсади сифатида фақат демократик ва ҳуқуқий давлат қуриш эканини кўрсата билган партиялар ҳам тақиқ остида қолмоқда. Бунга мисол сифатида “Бирдамлик” Халқ Демократик партиясини келтирмоқчиман. 2018 йилнинг октябр ойида (аввалда “Бирдамлик Халқ Демократик Ҳаракати) биз қурултой ўтказишга рухсат сўраб тегишли жойларга ариза топширдик. Аммо на рухсат, на рад жавобини олмадик. Шундан сўнг, қурултойни қўшни Қозоғистон республикасининг Чимкент шаҳрида ўтказишга қарор қилдик. Минг афсуслар бўлсинки, у ерда ҳам қувғинга учрадик. Қозоғистон ҳудудига етиб борган аъзоларимиз ҳам ҳеч бир изоҳсиз у ердан депортация қилиндилар. Ҳаракат асосчиси ва раҳбари Баҳодир Хон Туркистон (Баходир Чориев) эса Қозоғистон Республикаси ҳудудига киритилмади. Бу воқеалар муносабати билан партия раиси Қозоғистон Республикаси Президенти Нурсултан Назарбаевга мурожаат қилди. Мурожаатда республика худудида йиғин ўтказиш шартларига тўла амал қилган ҳолда ташкиллаштирилган қурултойга бундай муносабат кўрсатилганига ва хеч бир асоссиз равишда партия лидерининг депортация қилинишига изоҳ берилишини сўралди. Аммо мурожаатга Астанадан расмий жавоб ололмадик. Бу биргина мисол. Бундай ҳолатларнинг яна юзага келмаслиги, бошқа муҳолиф партиялари ҳам шундай аҳволга тушмасликлари бугун ҳам кафолатланмаган. Ушбу ҳолатлар яна қайталанмаслиги учун, муҳолиф кучларнинг эркин бўлишлари, конституцияда белгиланган сиёсий эркинликлар, ҳақ-ҳуқуқларидан тўла фойдалана олишлари учун Ўзбекистон респубикасининг “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги қонунининг 6-модда 1-хатбошиси ўзгартирилиши шарт деб ҳисоблаймиз.

Дилором Исҳоқова

Бирдамлик Халқ Демократик партияси

Бошқарув Кенгаши аъзоси

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Баҳодир чориев “сайловчиларга мурожаат”

Азиз ватандошлар! Қадрли миллатдошлар! Аввало, барчангизни кириб келган Наврўз билан табриклайман. Баҳор ва янгиланиш – халқимизнинг узун йиллардир орзиқиб кутаётганидир. ...

Рўзибой азимий:қурултойдан кейинги ўйларим

"Бирдамлик" Халқ Демократик ҳаракатининг Чимкентда ўтказилиши мўлжалланган ҳамда Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳукуматлари томонидан белгиланган манзилда бўлиб ўтишига изн ...

Қўлланма-2

ЎЗБЕКИСТОН “БИРДАМЛИК”  ХАЛҚ ДЕМОКРАТИК ҲАРАКАТИНИНГ ҚУРУЛТОЙИ  ОЛДИДАН!   Халқ  хокимияти,инсон ҳуқуқлари заминидаги,озод ва фаровон Ўзбекистон учун! Қўлланма (иккинчи) ...