Рустам Пардаев Сурхондарё вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари бўлди

2019 йилнинг 24 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида ҳокимлик аппарати ходимлари ҳамда ҳокимликнинг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича мажмуасига қарашли ташкилотлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов иштирокида йиғилиш ўтказилди. Йиғилишни вилоят ҳокими Тўра Боболов бошқариб борди.

Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. 2019 йилнинг май ойидан буён Сурхондарё вилояти ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари вазифасини бажариб келаётган Пардаев Рустам Убодуллаевич ушбу лавозимга доимий асосда тайинланди.

Маълумот ўрнида, Пардаев Рустам Убодуллаевич 1979 йилнинг 7 апрелида Қизириқ туманида туғилган. 2006 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Турли йилларда “Микрокредитбанк” очиқ акциядорлик тижорат банки Жарқўрғон тумани, Сурхондарё вилояти филиаллари раҳбари, вилоят Инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Рашид қодиров «кулранг схемалар» ҳақида қачон айтиб беради?

Оммавий ахборот воситалари хабарларига кўра, Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судининг навбатдаги мажлисида давлат айбловчиси судланувчи Рашид Қодировга янги айблов эълон ...

Ақш қозоғистонга ёрдам таклиф қилди

АҚШ Қозоғистонга норозиликларга сабаб бўлган муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беришга тайёр, деди Давлат департаменти матбуот котиби Нед Прайс брифингда.   Нед Прайснинг ...

Макрон россияни тўхтатиш учун «қўлидан келган барча ишни қилишга» тайёр эканини айтди

Франция президенти Эммануэл Макроннинг Россиянинг Украина билан урушини тугатиш учун барча имкониятларни ишга солишга тайёрлиги ҳақидаги баёноти унинг Москвага нисбатан ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400