Бизнинг Ўзбекистон дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирадими?

Ўзбекистонлик танишларимдан “Бизда ЯИМ рақамлари реал шароитни акс эттирмайди чунки бизда хуфёна (яширин) иқтисодиёт жуда катта” деган гапларни тез-тез эшитиб тураман.

Уларнинг фикрича, биз дунёнинг энг камбағал мамлакатларидан бири бўлишимиз реал шароитдан узоқ, чунки статистик маълумотларда анча-мунча нарса ҳисобга олинмаган. Тўғри, бизда хуфёна иқтисодиёт ростдан ҳам жуда катта. Лекин бошқа мамлакатларда ҳам хуфёна иқтисодиёт улуши жуда катта. Яъни бизнинг хуфёна иқтисодимиз бу уникал муаммомиз эмас, биздек даромадларга эга деярлик барча мамлакатларда хуфёна иқтисодиёт ЯИМнинг деярли яримига тенг. Биз ҳам шундан фарқли эмасмиз.

Гапнинг қисқаси, биз улардан анча бойроқ эмасмиз, чунки уларда ҳам хуфёна иқтисодиёт кичкина эмас. Менимча, расмий маълумотлар бу ерда нисбатан жуда тўғри ахборотни беради.

Ҳатто биздан бир неча баробар бой мамлакатлар, масалан Греция ёки Италияда ҳам хуфёна иқтисодиёт ЯИМнинг тахминан 20% га тенг.

Шунинг учун бизнинг дунё иқтисодиёти билан солиштирилгандаги ўрнимиз тўғри — ҳақиқатдан ҳам биз дунёнинг энг камбағал 30-40 та мамлакатига кирамиз. Буни узоқ вақт инкор этишимиз масалани ҳал қилмайди, тан олиб ечим йўлларини қидириш керак.

Хуфёна иқтисод билан курашиш эса унчалик қийин эмас, қонунлар яхши ишласа ва солиқ тизими мантиқий бўлса одамлар муккасидан қонунбузарлик қилгиси келмайди.

Бу фикрнинг илдизи шундаки, Тошкентнинг марказидан чиқмасангиз, ҳақиқатдан одамлар унчалик камбағал деб ўйламаслигингиз мумкин. Тошкент марказида истиқомат қилувчиларнинг турмуш тарзи кўзга кўринадиган даражада аянчли эмас, лекин бу мамлакатда масала ундан ҳам ёмонлигидан далолатдир. Чунки агар мамлакатнинг бир қисмида турмуш даражаси ўртача рақамдан анча баланд бўлса, мамлакатнинг бошқа жойларида турмуш даражаси ўртачадан анча анча паст дегани. Йилига 1500 доллардан анча камроққа яшаш БМТнинг камбағаллик чизиғига яқин рақам.

Бизда қашшоқликнинг реал рақамларини ўлчашганига қарийб 16 йил бўлди, шу тадқиқотларни яна қайтадан ўтказиш керак. Охирги мартда қашшоқлик даражаси ўлчанганида (2003 йил), аҳолининг 62% қашшоқлик чегарасидан, яъни кунига 1,9 доллардан кам пулга кун кечириши аниқланган эди. (Манба: Жаҳон Банки)

Ҳозир шу рақам тушганига аминман, лекин қанчага тушганини билмайман.

“Иқтисодчи кундалиги”дан

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Меҳрибонлик уйини тамомлаган ёшларнинг 44,1 фоизи ишсиз

Ялпи мажлисда ота-оналар қаровисиз қолган, меҳрибонлик уйларида тарбияланган ёшларнинг жамиятга ижтимоий мослашувидаги долзарб масалалар юзасидан Ўзбекистон Республикаси ...

Марказий осиёдан илк муносабат: қозоғистон қуддус қарори юзасидан баёнот берди

Расмий Остона ўз баёнотида Қуддус шаҳрининг мақоми юзасидан кучайиб бораётган тангликдан хавотирда эканини билдирди. (more…)

Санъат умаров суд қилинмоқда

Бугун, 31 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Самарқанд вилоят судида Каттақўрғон шаҳар ИИБнинг собиқ ходими Санъат Умаров устидан суд жараёни бошланди. Бу ҳақда «Kun.uz» нашри ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400