Самарқанддаги мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди

Кеча, 25 сентябрь куни соат 14:08 да Қавола МФЙда жойлашган “Зар мебель” оилавий корхонасига қарашли мебель ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлаётганлиги ҳақида Самарқанд шаҳар ёнғин-қутқарув хизматига хабар келиб тушган.

Хабар асосида ёнғинни бартараф этишга 4 та ёнғин ўчириш бўлинмалари жалб этилган. Биринчи бўлинмалар воқеа жойига 12 дақиқада етиб борганда «Зар мебель»га қарашли мебель ишлаб чиқариш цехининг ички қисми қуюқ қора тутун билан қопланган ҳолда очиқ аланга билан ёнаётганлиги маълум бўлган.

Ёнғин соат 14:45 да ўраб олиниб, 16:10 да бартараф этилган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар қайд этилмаган. Ёнғин оқибатида ишлаб чиқариш цехининг 95 квадрат метр майдонида – томи, ички қисми, жиҳозлари ва тайёр маҳсулотлар ёниб зарарланган.

Ўзбекистон Республикаси ФВВ ЁХББ ОАВ билан ҳамкорлик қилиш бўлинмасининг хабар беришича, ёнғинга сабаби ишлаб чиқаришда технологик регламентнинг бузилиши, деб тахмин қилинмоқда. Моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Тойлоқда икки бола сувга чўкиб кетди

Самарқанд вилояти Тойлоқ туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Норқўзи Норбоевнинг бир вақтни ўзида икки фарзанди сувда чўкиб ўлди. Бу ...

Бухорода  вилоят ҳокими сайёр қабули гидроузелда ўтказиладиган бўлди

Бухорода вилоят ҳокими Ўктам Барноев навбатдаги сайёр қабулни Бухоро туманидаги “Боғикалон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган “Панжа” гидроузелида ўтказадиган бўлди.  Бу ...

Ўзбекистонда йил бошидан бери 13 та янги жомеъ масжиди очилди

Ўзбекистонда йил бошидан буён 13 та янги жомеъ масжиди очилди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов Қозоғистонда кеча куни бўлиб ўтган ...