Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар бўлди

Президент маслаҳатчиси ўринбосари Фарҳод Маҳмудов Президент администрацияси раҳбарига ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда Kun.uz  хабар бермоқда. 

У энди Зайнилобиддин Низомиддиновга ОАВ масалалари бўйича ўринбосарлик қилади.

Муқаддам Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси «Ўзбекистон 24» телеканали бош муҳаррири лавозимида ишлаган Фарҳод Маҳмудов 2018 йилнинг сентябрида Оммавий ахборот воситалари, маънавият ва маърифат, маданият, санъат ва ижодий ташкилотларни ривожлантириш масалалари хизмати бўйича Президент маслаҳатчисига ўринбосар этиб тайинланганди.

Фарҳод Маҳмудов 1973 йил Тошкент вилояти Чиноз туманида туғилган. У 1996 йил Тошкент давлат университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги журналист. 2008 йил «Меҳнат шуҳрати» ордени, 2018 йилда «Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист» фахрий унвони билан тақдирланган.

Фарҳод Маҳмудов 1995 йилдан буён Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси тизимида турли лавозимларда фаолият кўрсатган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев владимир зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев Украинанинг сайланган президенти Владимир Зеленскийни сайловдаги ишончли ғалабаси билан табриклади. Шавкат Мирзиёев анъанавий дўстлик, ўзаро ...

Мирзиëев олиб бораëтган авантюристик иқтисодий сиëсатнинг номи халтакўчадир

Халта кўча деган гап бор. Бу тупик билан туннелни аралашмаси. Туннелнинг охирида тешик бўлади. Халтакўчанинг боши берк. Ўзбекистонда Мирзиëев олиб бораëтган авантюристик ...

Қирғизистон ва қозоғистон “йўл харитаси”ни ишлаб чиқмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон Ишчи гуруҳи яқин беш кун мобайнида “Йўл харитаси”ни ишлаб чиқади. (more…)