Президент томонидан тақдирланган Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбуран жалб этгани аниқланди

Хоразм вилоятининг Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев фуқароларни пахта теримига мажбурий тарзда жалб этгани тўғрисида хабар тарқалди, деб ёзмоқда Меҳнат вазирлиги матбуот хизмати.

Хабарда айтилишича, туманда жорий йил 15 сентябрдан ҳудуддаги барча шаҳарча ва қишлоқлар аҳолиси, корхоналарнинг барча ишчи-хизматчилари пахта теримига сафарбар қилинган.

Шунингдек, ҳоким 19 сентябрь куни шу масала бўйича тумандаги 300 га яқин фермер хўжалиги раҳбарлари, ҳудудлардаги терим отрядлари масъуллари, бюджет ташкилоти ва идоралари раҳбарларини йиғиб, мажлис ўтказган. Йиғилиш кечки соат 20:30 дан 22:00 гача давом этган.

Туман молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезов қўл остидаги ходимларни пахта теримига чиқарган.

Мазкур ҳолатни ўрганиш мақсадида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан Давлат меҳнат инспекцияси бошлиғи бошчилигида юборилган ишчи гуруҳ Боғот туманига борган Ўрганиш натижасида Боғот туманида ҳақиқатан меҳнат қонунчилиги меъёрлари бузилганлиги аниқланган.

Шунга мувофиқ, Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев, Боғот тумани молия бўлими бошлиғи Ж.Рўзметов ҳамда Боғот тумани ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи А.Авезовга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга асосан 2 230 000 сўмдан 6 690 000 сўмгача, жами 15 610 000 сўм миқдорда жарима тайинланган.

«Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатнинг ҳар қандай шакли қонунга хилофдир. Агар Сизни пахта терими ёки бошқа бирор ишга мажбурлашса ёки шундай ҳолатга дуч келсангиз, Давлат меҳнат инспекциясининг 1176 қисқа рақамларига, dmi.mehnat.uz сайти ёки @mehnathuquqbot Telegram-ботига мурожаат қилинг», — дейилади вазирлик хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Боғот тумани ҳокими Ойбек Холбоев Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мустақилликнинг 28 йиллиги муносабари билан «Содиқ хизматлари учун» медали билан тақдирланганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қариндошлар ўртасида транспорт воситасини бошқариш учун ишончнома бекор қилинади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида «Ўзбекистон Республикасида нотариат тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент фармони ...

Қамашидаги мактабларга нам брикетлар ва сифатсиз кўмирлар етказиб берилмоқда

Қашқадарё вилояти Қамаши туманида мавжуд 89 та умумтаълим мактабига 1312 тонна брикет нам ҳолатда етказиб берилмоқда. Натижада мазкур ёқилғи маҳсулоти 200-300 кг кам ...

Тадбиркорлар йили: туризм соҳаси вакиллари нималардан умидвор?

Бизнесни жорий йилда қандай ўзгаришлар кутмоқда, қандай ишлар режалаштирилган, шунингдек Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йилида ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400