Сурия ва Ироқдан яна 200 нафар Ўзбекистон фуқаросини қайтариш кутилмоқда

Ўзбекистон Суриядан яна 170 киши ва Ироқдан 65 нафар бола қайтишини кутмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 25 сентябрь куни БМТ Хавфсизлик кенгаши йиғилишида маълум қилди.

Ироқдан 65 нафар бола ва Суриядан 170 киши қайтиб келишини кутмоқдамиз. Шу маънода, бизга халқаро ташкилотлар ва Яқин Шарқдаги жараёнларда бевосита иштирок этаётган давлатлар ёрдами керак. Бу биринчи навбатда, Хавфсизлик кенгашининг бу ерда йиғилган доимий аъзолари томонидан кўрсатиладиган ёрдамга алоқадор.

Биз бундай ҳамкорликка тайёрмиз. Умид қиламанки, бундай операцияларнинг муваффақиятли амалга оширилиши жиддий ижобий таъсир кўрсатиши мумкин, бунда янги гуруҳлар шундай зиддият ҳудудларига киришга интилмайди.

Абдулазиз Комилов, Ўзбекистон ташқи ишлар вазири

Абдулазиз Комилов май ойида Ўзбекистон 156 нафар фуқаросини Яқин Шарқдаги можароли ҳудуддан қайтариш бўйича «қийин ва хатарли» операция ўтказганини ҳам таъкидлаб ўтган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

https://youtu.be/_y8FxKMUYng

Японияда болалар сони камайишни бошлади

Японияда болалар сони сўнгги 70 йил ичида энг паст кўрсаткичга етди. Ички ишлар вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, мамлакатда 14 ёшгача бўлган 14,5 миллион ўғил ва қиз ...

Сребреница қирғини шаҳидлари ёдга олинди

Босния ва Герцеговинанинг шарқий қисмидаги Сребреница шаҳрида 1995-йилнинг июлида содир этилган қирғиннинг 27 йиллиги муносабати билан хотира дастури бўлиб ўтди. Босния ва ...