50 нафар муҳожирни олиб кетаётган кема Ўрта Ер Денгизида ағдарилди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Қочоқлар бўйича агентлиги ва Ливия соҳил қўриқчиларининг маълум қилишича,  Европага йўл олган қайиқ Ўрта Ер Денгизида ағдарилган. Унинг бортида камида 50 нафар муҳожир бўлган, деб ёзади “Таржумон.уз” сайти.

Соҳил қўриқчиларининг вакили Айюб Гассимнинг айтишича,  кема ҳалокати ғарбий Мисрата шаҳрида содир бўлган. У қутқарувчилар воқеа жойига кетаётганини айтди. Ҳозирда тахминан 56 кишининг ҳаёти хавф остида қолмоқда.

Шунингдек, шанба куни Касабланка шаҳри яқинида камида еттита марокашлик муҳожирнинг қайиқлари ағдарилган ва улар ҳалок бўлишган. Бу воқеалар Атлантика қирғоқларидан Испанияга ноқонуний миграциясининг ўсиб бораётганини акс эттиради.

Марокаш Испания қирғоғидан атиги 14 км жанубда жойлашган. Марокаш расмийлари шу йилнинг  1 январидан 1 сентябригача 57 минг муҳожирнинг Испанияга ноқонуний ўтишини тўхтатганликларини маълум қилишди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бирдамлик хдп раҳбари баҳодир хон туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом этирмоқда

Бирдамлик ХДП раҳбари Баҳодир Хон Туркистон тўрт кундан буён очлик акциясини давом эттирмоқда. Баҳодир Хон Туркистоннинг айтишича унинг саломатлиги бугунга қадар қониқарли ...

Статистик маълумотлар реал ҳаётдан узоқдами?

Куни кеча бозорга борувдим. Бозорга кираверишда қассобхоналар бошланади. Бўстон ховучдек шаҳарча – ҳамма бир-бирини танийди, шу сабаб, биринчи қассобхона олдидаёқ тўхталиб ...

Бухорода ери тортиб олинишидан шикоят қилган фуқаро ўзига тегишли бўлмаган майдондан шахсий эҳтиёж сифатида фойдаланиб келган

Бухорода ери тортиб олиниши ҳақида турли ижтимоий тармоқларга мурожаат қилган фуқаро Хосият Жалолова, аслида, ўзига тегишли бўлмаган 500 кв.метрли майдондан ҳеч қандай ...