Зангиота туманида 500та хонадон газсиз қолди

Тошкент вилояти Зангиота туманидаги қарийб 500та хонадон газ таъминотисиз қолди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабарида айтилади.

Қайд этилишича, тумандаги “Туркистон” МФЙ ва “Боғишамол” МФЙ ҳудудида “Обод қишлоқ” дастури бўйича олиб борилаётган ер қазиш ишлари вақтида ер остидаги газ қувурига шикаст етказилган.

Натижада, мазкур ҳудуддаги жами 492та аҳоли хонадонида 2019 йил 30 сентябрь соат 10:00 дан бошлаб носозлик бартараф этилгунга қадар табиий газ таъминоти тезкор равишда вақтинча тўхтатилди.

“Юқоридаги ноқулайлик учун аҳолидан узр сўраймиз”, дейилади хабарда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўз уйимга сиғмаяпман…

Севдора Латипова Бу дунёда беташвиш одам бормикан?..Тирик инсон нималарнидир ташвишини қилиб юриши аниқ. Аммо у майда, рўзғор, тирикчилик ташвиши бўлса қани эди. Тошкент ...