Қўқоннинг Саланг бозорида хижоб дўконлари мухрланмоқда

“Саланг улгуржи-чакана савдо бозори”(Қўқон Оптом бозори)да соқол ва хижоб учун очиқ кураш бошланди. Бу ҳақда фейсбук фойдаланувчиларидан бири ўз саҳифасида ёзмоқда.

Унинг ёзишича, бир гуруҳ ўзини бозор ходимимиз деб таништирган, лекин аввалдан бозорда ишламаган шахслар, ҳар бир дўконга кириб, соқол ва ҳижоб билан савдога чиқмасликни талаб этмоқда.

Ўз ҳуқуқини талаб қилган, “соқол ва ҳижобни қонуний жиҳатдан тақиқланмаган”ини айтган сотувчиларга тегишли бўлган дўконларнинг ҳужжати қаттиқ текширилмоқда ва бозор маъмурияти тарафидан соҳта айбловлар билан дўконлари мухрланмоқда.

Бозорда ҳижобли аёлнинг бош маникени, соқолли маникенлардан фойдаланиш таъқиқланган.

Бозордаги барча ҳижоб сотадиган дўконлардан ҳижобни савдодан олиши талаб қилинган. Бўйсунмаган 2 дўкон шу куниёқ мухрланган.

Бозорга чиқадиган аёллардан ҳижобда савдога чиқмаслик талаб қилинган. Агар хоҳлашса бозорга чиқмасликлари, бозор давлатнинг мулки эканлиги айтилган.

Ҳозирда бозорда 10га яқин дўкон мухрланган.

Бозордаги харакатлар тахминан бир ҳафта аввал бошланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўқитувчилар иш ҳақи янги йилда қанчага ошади?

Молия вазирлигининг «Фуқаролар учун 2019 йил бюджети» лойиҳасида ўқитувчиларнинг иш ҳақи оширилиши жадвали ҳам киритилган. Бу ҳақда «Маърифат» газетаси хабар берди. Унга ...

Туркманистонда ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка қилдирдирган аёллар жаримага тортилиши мумкин

Туркманистонда аёлларга ботокс, киприк олдириш, тирноқ ва татуировка учун жарима солиниши мумкин. Гўзаллик салонлари мижозлари қонунни бузганликлари учун 300-500 манат ...

Москвадаги ўзбекистон элчихонаси муштлашув майдонига айланди

Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонасида кутиш учун навбат узун бўлганидан муштлашув келиб чиқди, дея ёзади “Московский комсомолец”. Хабарда айтилишича, муштлашув консуллик ...