Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик бекор қилинади

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 2019 йил 30 сентябрь куни ўтказилган навбатдаги мажлисида депутатлар мамлакат ижтимоий-сиёсий, социал-иқтисодий ҳаётининг турли соҳаларида амалга оширилаётган ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга, Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги нуфузини янада яхшилашга қаратилган бир қатор қонун лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик либераллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокамаси тортишувларга бой бўлди.

Қайд этилганидек, қатор хорижий мамлакатларнинг жиноятчиликка доир қонун ҳужжатларини ўрганиш мамлакатда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жиноий жавобгарлик йўқлигини кўрсатмоқда. Бу, ўз навбатида, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 224-моддасини декриминализация қилиш заруратини келтириб чиқармоқда. Шунингдек, миллий қонунчилик таҳлили ва Ўзбекистон Республикасида бўлиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар статистикаси республикамиз фуқаролари, чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга маъмурий жавобгарлик чораларини дифференциация қилишни тақозо этяпти.

Шундан келиб чиқиб, мазкур қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларига Ўзбекистонда бўлиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарликни либераллаштиришга қаратилган тегишли ўзгартишлар киритилмоқда.

Депутатларнинг фикрича, мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши ваколатли давлат органлари томонидан мазкур тоифадаги ишларнинг тезкор кўриб чиқилишини таъминлашга, шунингдек, мамлакатнинг туристик салоҳиятини янада юксалтиришга қаратилган ислоҳотларни тўла-тўкис юритилишига ҳуқуқий кафолат яратади.

Манба:Кун.уз

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шахсий автоми ё такси: қай бири афзал?

Экспертларнинг баҳолашига кўра, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда шахсий фойдаланишдаги транспорт воситалари билан таъминланганлик 2,4 баробарга ўсди. 2015 йилда ҳар 1000 ...

Н.м.рауфхон: лотинчани мукаммалаштириш, бу сафар шошмайлик

Лотинча ўзбек ёзувини мукаммаллаштиришга ҳаракат бўлаётганини ўқиб қолдим. Яхши гап. Жудаям керак. Лекин энди бу сафар шошмайлик, барча таклиф-мулоҳазани ҳисобга олайлик. ...

Қозоқ лотин ёзуви тасдиқланди

Бугун Қозоғистон Республикаси лотин ёзувига таянган ҳолда  қозоқ алифбосининг янги намунасини эълон қилди. Бу ҳақида Оқ Ўрда хабар тарқатган. (more…)


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400