Гонконг полицияси намойишчиларни тарқатиш учун илк марта ўқотар қуроллардан фойдаланди

Гонконгда ўтган навбатдаги норозилик акциясида полиция намойишчиларни тарқатиш учун биринчи марта ўқотар қуроллардан фойдаланди, деб «Коммерсантъ» хабарига асосланиб “Дарё” ёзмоқда.

Гонконгдаги норозилик намойишлари 1 октябрь Хитой Халқ Республикаси ташкил этилганининг 70 йиллигини нишонлаш муносабати билан ўтказилмоқда. Фаоллар «ҳокимиятни халққа қайтариш»га чорламоқда.

Намойишчилардан бири яраланган, у касалхонага ётқизилди. Полициячилар, шунингдек, кўздан ёш оқизувчи газ қўллашга ҳам мажбур бўлган. 30 нафар намойишчи ҳибсга олинган.

Ўқотар қуролдан яраланган ёш йигит кардиожарроҳлик марказига олиб кетилган. У кўкрагидан жароҳат олган, унинг аҳволи ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ.

Қайд этилишича, ҳаммаси бўлиб 15 киши яраланган, улардан бирининг аҳволи ўта оғир дея баҳоланмоқда.

Акциялар март ойининг охирида, митингчилар фикрича, Хитойдан Гонконгга қочиб кетган диссидентлар ва мухолифатчиларга қарши қаратилган экстрадиция қонуни туфайли бошланди.

4 сентябрь Гонконг раҳбари Керри Лам қонунни бекор қилишни эълон қилганди, аммо акциялар ҳали ҳам давом этмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Усмон туропов ангор тумани ҳокими бўлди

Сурхондарё вилояти Ангор туманига Усмон Туропов ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати маълумоти асосида хабар бермоқда. ...

Президент тўй кортежини тўхтатиб, келин-куёвни таксига ўтқазиб юборган ёшлар иттифоқи раисини кескин танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятининг Олтиариқ туманида ўтказилган видеоселектор йиғилиши давомида Ёшлар иттифоқининг вилоят кенгаши раисини саволга тутиб, водийда ...

Ташриф яхши-ю, аммо…

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи  раиси Қаҳрамон Қуронбоев  Қорақалпоғистонда  ёшлар билан учрашувлар ўтказди. Kruz. uz  сайтининг ёзишича, 11 июлда Қаҳрамон ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400