Фарғонадаги мактабда 1-синф ўқувчиларига полда дарс ўтилмоқда

«Дарё» нашри Фарғона шаҳридаги 24-сонли умумтаълим мактабининг 1-синф ўқувчилари парталари йўқ синфда, полда ўтириб дарс ўтилаётгани тасвирланган суратни эълон қилди. Сурат муаллифининг таъкидлашича, Давлат тест маркази парталарни олиб кетгани сабаб болалар шу аҳволда таълим олишга мажбур бўлмоқда.

Ушбу ҳолатга ўқувчилардан бирининг онаси — Нафиса Сотволдиева исмли аёл гувоҳ бўлиб қолган.

«Ҳозиргина ўқитувчини табриклагани кириб, асабим бузилди. Нима эмиш, парталар Давлат тест марказиники эмиш. Тест тугагунча шу ҳолда дарс ўтиришар экан. Дарс жараёнини суратга олиб чиқдим», — дея маълум қилади ҳодиса гувоҳи.

Маълум бўлишича, мактабда 400 та парта йўқлиги сабаб, шунча болани полга ўтирғизиб дарс ўтилмоқда. Бу ҳолат кейинги ҳафтанинг душанба кунигача давом этиши айтилган.

«24-сонли ихтисослаштирилган рус мактаби 2017—2018 йилларда қайта реконструкциядан чиқарилиб, янги жиҳозланиши керак эди. Лекин 2018 йилда ҳам болалар эски парталарда ўтиришган. Жуда кўп мурожаатларимдан сўнг, мактабимиз 2019 йилда янги парталар билан таъминланди. Бугун Давлат тест марказида тест синовлари бўлаётгани сабаб 400 та партани олиб чиқиб кетишибди. Парталар йўқлиги ҳақида ўқитувчиларнинг ҳам, директорнинг ҳам, ҳатто ‘ГорОНО’нинг ҳам хабари бор. Аммо парталар Давлат тест марказиники бўлганлиги сабаб улар ҳеч нима қила олишмайди. Партаси йўқ синфхоналарида тушликдан кейин 2-синфлар ўқийди»,— дейди Нафиса Сотиболдиева.

Сентябрь ойининг бошида Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 2-мактабнинг бошланғич синфларига парталари йўқ хонада дарс ўтилаётгани тасвирланган сурат тарқалган эди. Навоий вилояти ҳокимлиги ушбу сурат 4-синф ўқувчилари дарс ўтмаётгани, балки китобларини олишга келганини билдириб, раддия берганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ақшда ўқитувчиларга қурол олиб юришга рухсат берилди

АҚШнинг Огайо штатида ўқитувчиларга 24 соатлик қисқа муддатли машғулотдан сўнг мактабларда қурол олиб юришга рухсат берувчи қонун кучга кирди. Огайо штатининг қонун чиқарувчи ...

Бошқирдистонда 13 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланиб ўзбекистон фуқароси қўлга олинди

Бошқирдистонда Ўзбекистон фуқароси 13 ёшли мактаб ўқувчисини зўрлаганликда айбланмоқда. Бу ҳақда SterlitamakTime.Ru хабарига таяниб “Дарё” ёзмоқда. Хабарда айтилишича, фуқаро ...

Бағрикенгликнинг сарҳади борми, чегараси қаерда?

Миллатимизнинг ғурур ва ифтихорига айланиб улгурган мустақиллик байрамида янграётган ажнабий тилдаги операга ва унинг учун муҳташам залда чалинган қарсакларга ҳамда (ҳар ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400