Маҳаллий ундан қолипли нон ишлаб чиқарувчиларга солиқ имтиёзи белгиланди

Донни қайта ишлаш корхоналари ва қолипли нон ишлаб чиқарувчиларни янада қўллаб-қувватлаш чора тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори (829-сон, 30.09.2019 й.) қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, 2020 йил 1 июлгача фақат маҳаллий дондан ишлаб чиқарилган ундан тайёрланган қолипли нон ишлаб чиқариш ва сотиш ҚҚСдан озод этилади.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинганда ҚҚСга тортилган донни қайта ишлаш корхоналари ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган айланмани Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар.

Шунингдек, қарор билан киритилган ўзгартиришларга кўра юридик шахслар белгиланган рўйхат бўйича четдан келтириладиган ёғоч-тахта материаллари ва ёғоч учун ҚҚС тўлашдан озод қилиш бўйича имтиёз бекор қилинди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мтс  ўзбекистонга қайтаяпти…ми?

    МТС компаниясининг Ўзбекистонга қарши Нью-Йоркдаги халқаро арбитраж судига берган шикояти вақтинча "музлатилган". Бу ҳақда Россиянинг "Ведомости" нашри хабар ...

Ўзбекистон тожикистонга трактор етказиб беради

«Ўзагротехсаноатхолдинг» АЖ бошқаруви раиси Тожикистоннинг «Наусельмаш» ЁАЖ жамияти бошқаруви раиси билан учрашди. Бу ҳақда Sputnik ёзмоқда. «Ўзагротехсаноатхолдинг» матбуот ...

Ўзбекистон фуқароси жаҳон банки ходимига пора беришга уринди

Ўзбекистон фуқароси ва "Fides Solutions" компанияси Жаҳон банки ходимига пора беришда айбланмоқда. Бу ҳақда Бутунжаҳон банкининг расмий сайтидаги хабарга асосланиб “Соф.уз” ...