Бугун 3-октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 3-октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 276- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.

1762 йил 3 октябрь – Кремльда қиролича Екатерина II га тож кийдириш маросими бўлди.

1863 йил 3 октябрь – АҚШ президенти Авраам Линкольн ҳар ноябрь ойининг сўнги пайшанбасини шукрона куни, деб эълон қилди.

1875 йил 3 октябрь – Цинцинатида Америкада биринчи яҳудийлар коллежи очилди.

1929  йил  3 октябрь –   Буюк Британия билан СССР ўртасида дипломатик муносабатлар тикланди.

1931  йил 3 октябрь  –   Югославия  кироллигининг янги конституцияси кучга кирди.

 

1935  йил  3  октябрь  –   фашистик  Италия  қўшинлари Эфиопияга бостириб кирди.

1935  йил  3  октябрь  –   Рус актёри Армен Жигарханян таваллуд топди.

 

1952  йил  3  октябрь  –   Лос-Анжелесда магнит лентасига ёзилган биринчи видеоёзув амалга оширилди.

1990 йил 3 октябрь  –   Германия кайта бирлашди (пойтахти-Берлин).  ГДР  Германия  Федератив  Республикаси (ГФР)га қўшилди.  Гельмут Коль  бирлашган Германиянинг канцлери бўлди.

1993 йил 3 октябрь – Озарбайжондаги Президентлик сайловида Ҳайдар Алиев ғолиб бўлди.

1997  йил  3  октябрь  –   Ҳиндистоннинг Бангалор шаҳрида дунёдаги энг узун сари тикилди. Унинг узунлиги 121 метр бўлган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бугун 10 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 10 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 283- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз.   1794  йил  -   ...

Бугун 12 октябрь тарихидаги воқеалар

Бугун 12 октябрь — Григорий тақвими бўйича йилнинг 285- куни. Биз сизларнинг ёдингизга ушбу кунда содир бўлган баъзи тарихий воқеаларни эслатиб борамиз. 1921 йил 12 октябрь - ...

Андижонлик қўрбошилар

Ҳозирда халқимиз, онгидан босмачилик аксилинқилобий куч эмас, аксинча большевиклар диктатурасига қарши миллий озодлик ҳаракати деган тушунча мустаҳкам жой олмоқда. Биз ...