Ширин ҳокими Илҳом Бегалиев ишдан олинди

2 октябрь куни Халқ депутатлари Ширин шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси шўъба мудири Абдулла Турсунов ва бошқалар иштирок этишди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқиб, шаҳарда олиб борилаётган ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий ҳолатга танқидий баҳо берди.

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Бунда тўртта сектор раҳбарлари фаолиятига баҳо берилиб, депутатлар орасида муҳокама қилинди.

Шу вақтга қадар Ширин шаҳар ҳокими бўлган Илҳом Бегалиев фаолиятида йўл қўйилган камчиликлари учун эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.

Шунингдек, шаҳар секторлари раҳбарлари ҳам ишдан олинган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“қумтор” устидаги жанжаллардан бош вазир истеъфо берди

Қирғизистон Бош вазири Жоормат Оторбаев лавозимидан истеъфога кетишини эълон қилди. Ўз қарорини 23 апрель куни Қирғизистон парламентида эълон қилган Оторбаев бунинг ...

Туркманистон нефтегаз давлат компаниялари нолга тенг кредит рейтингига эришди

Туркманистондаги давлатга қарашли йирик нефтегаз компаниялари, дастлабки маълумотларга кўра, хориждаги ҳамкорларига 20 миллион доллардан ортиқ қарздор бўлган, дея баёнот ...

Ўзбекистонда доллар ва евро курси пасайди

Марказий банк жорий йилнинг 23 апрелидан эътиборан хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан янги қийматини белгилади. Ўтган ҳафтадаги қиймат билан солиштирганда, ...