Толибонлар билан Ўзбекистон чегараси яқинида отишма юз берди. Ҳалок бўлганлар бор

Афғонистоннинг Ўзбекистон билан чегарадош Балх вилояти Шўртепа туманида толибон маҳаллий полициядан ҳокимиятни тортиб олишга ҳаракат қилди. 1 октябрь куни бўлиб ўтган тўқнашувларда яраланганлар, ҳалок бўлганлар ҳам бор. Бу ҳақида TOLO нашри хабарига таяниб «Соф.уз” ёзмоқда.

Балх вилояти полиция матбуот котиби Мунир Аҳмад Фарҳоднинг айтишича, воқеа толибон маҳаллий полиция идорасига ҳужум қилган. Бироқ маҳаллий кучлар улар зарбасига дош берган ҳамда тез орада етиб келган қўшимча кучлар натижасида полиция устунликни ўзида сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Шўртепа Балх вилояти таркибига кирувчи 15 тумандан бири бўлиб, бевосита Ўзбекистон билан чегарада жойлашган ҳисобланади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?

  Ушбу мавзуда қоғоз қоралашга биргина нарса сабаб бўлди. У ҳам бўлса яқинда ташкил этилган «O‘zbekiston24» телерадиоканалида “Аҳмадбой” иши бўйича Жиноят ишлари бўйича ...

Бердах сапаровнинг facebook ва telegram’да расмий канали иш бошлади

Қўнғирот тумани ҳокими Бердах Сапаровнинг Facebook да расмий саҳифаси ва Telegramда канали иш фаолиятини бошлади. Бу ҳақда makan.uz’га Қўнғирот тумани ҳокимиятидан хабар ...

Тошкент вилоятида электр энергия истеъмолини ҳисоблашни автоматлаштириш бошланди

Тошкент вилоятида электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш ишлари бошланди. Жумладан, Ангрен шаҳри ҳудудидаги ...