Самарқанддаги Зиёвуддин шаҳарчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда

Самарқанд вилояти Пахтачи туманидаги Зиёвуддин шаҳарчаси, Истиқлол кўчасида кўп йиллик дарахтлар кесилмоқда. «Xabar.uz» сайтининг ёзишича, 2 октябрь куни тонгда ушбу ҳолат қайд этилган.

Туман ободонлантириш бошқармаси вакилининг айтишича, шу кўчадаги (узунлиги 800 метр) 49 туп кўп йиллик дарахтни кесиш учун туман ҳокимининг қарори чиқарилиб, Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш инспекциясининг рухсати олинган экан.

Таъкидланишича, Зиёвуддин шаҳарчаси «Обод марказ» дастурига тушганлиги учун бугунги кунда қурилиш ва бузилиш ишлари олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов топшириғи билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахт ва буталарни сақлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳукумат қарори лойиҳаси ишлаб чиқилиб, жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинганди. Ушбу лойиҳада 2020 йил 1 февралига қадар давлат ўрмон фондига киритилмаган дарахтларни кесишга мораторий жорий этиш режалаштирилмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ов чоғида қариндошини отиб қўйди

Бухоролик Комил Ўринов ов қилиш қоидаларига амал қилмаганлиги туфайли қариндоши  Комил Маттиевни отиб қўйиб, ўлимига сабабчи бўлди. Shooting at Sunrise Олиб борилган тергов ...

Матбуот хизматлари талаб даражасида ишламаяпти

Вазирлик ва идораларнинг матбуот хизмати талаб даражасида ишламаяпти, деб баёнот берди Комил Алламжонов. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Алламжоновнинг ...

Москвада банкоматлар олдида узун навбатлар пайдо бўлмоқда

Ғарбнинг Россияга киритган санкцияларидан кейин аҳоли нақд пул олишга интилмоқда. Одамлар тез орада мамлакат пулсиз қолишидан хавотирда. Чунки сўнгги кунларда Россия валютаси ...