ҚОДИРИЙНИ СОТГАН ОДАМЛАР

1938 йилнинг 4 – октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган.
___________________________

 

Миллатим деб ўтдилар бобом,
Миллат учун қўйган қадамлар.
Сизни дея кетдилар бобом,
Қодирийни сотган одамлар .

Сабабмиди «Ўткан Кунлар»и,
Мотам бўлди кетган кунлари.
Қандай отди сўнгги тонглари ?
Қодирийни сотган одамлар .

Иймон борми айтинг-чи, сизда,
Чоҳ қазийсиз тик қараб кўзга,
Юрагингиз ўралган музга,
Қодирийни сотган одамлар .

Охиратда бор сизга сўроқ,
Аросатдан оласиз сабоқ.
Меҳробдаги Чаёнсиз, бироқ,
Қодирийни сотган одамлар .

Воситачи бўлиб ишлайсиз,
Мулозамат қилиб хушлайсиз,
Ҳайвонмисиз, жавоб бермайсиз ?
Қодирийни сотган одамлар .

Ҳар – лаҳзада тайёрсиз жангга,
Сиз ёққан чўғ олар алангга.
Асли душман сизсиз Ватанга,
Қодирийни сотган одамлар .

«Буюк»дирсиз, номдор маддоҳсиз,
Лаганбардор, осий, гумроҳсиз.
Миллатимиз шаънига доғсиз ?
Қодирийни сотган одамлар .

Дунё сиздан кўрди ранж – алам,
Ер ютсайди «Ҳомид»ларни ҳам,
Кечирмайди Яратган эгам,
Қодирийни сотган одамлар .

Қодирийни ОТГАН одамлар

©Абдувоҳид Сувонов

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қодирийни сотган одамлар

1938 йилнинг 4 - октябрида юзлаб ўзбек зиёлилари қотил тузум томонидан отиб ўлдирилган. ___________________________   Миллатим деб ўтдилар бобом, Миллат учун қўйган ...

Мeҳробдан чаён-шоирнинг сирри

Ўн  беш  куннинг  ичида  махдумнинг  меҳмонхонаси  расмий  бир  маҳкамага  айланаёзди. Ўрдаға ариза билан мурожаат қиладирған ҳар ким, ҳатто расмий кишилар ҳам аввал маслаҳат ...

Чингиз айтматов:қиёмат 25-қисм

III     Ёғаман-ёғаман  деб,  ёз  ёмғири  анчагача  ёғмай,  кеча  оқшомдан  бери  уфқ  бетида  қорайиб,  тўлишиб, бағрида ялт-юлт чақинлар чақиб турган юрғун булутлар тун ярим ...