Тиши қаттиқ оғриётган киши  стоматологнинг қотилига айланди 

Россиянинг Дербент шаҳрида стоматологни ўлдиришда гумон қилинаётган эркак қўлга олинди. Бу ҳақда РФнинг Доғистон бўйича Тергов қўмитаси хабар берди, деб ёзади Халқ сўзи.

Ҳодиса 2 октябрь куни тахминан соат эрталабки олтиларда рўй берган. Эркак киши тиши қаттиқ оғриётганидан шикоят қилиб, ёш шифокордан ёрдам сўраб келади.

Шифокор эса қабул соат саккизда бошланиши ва шунгача кутиб туришни тавсия қилади. Оғриқ шу қадар кучли бўлгани учун эркак киши бунга жавобан пичоғини олиб, стоматологга ташланади.

Олинган жароҳатлар оқибатида тиш шифокори ҳаётдан кўз юмган. Гумондор эса воқеа жойидан яширинган. Бутун шаҳар бўйлаб жўнатилган фоторобот орқали ушбу эркак қисқа вақтда ушланган. У билан терговчилар иш олиб боряпти.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қашқадарё вилояти ииб америкалик тадбиркор ҳибсга олинганини рад этди

Бугун бир қатор ОАВларда асли ўзбекистонлик АҚШ фуқароси Зокир Алиев Чироқчидаги ота уйида ҳибсга олингани ҳақида хабарлар тарқатилган эди. (more…)

Кўк кит

Ҳамма ваҳимада... Бунга Сабаб “Кўк кит”, “Тинч уй“ каби ”Ўлим гуруҲлари”дир... Халқаро майдондаги янгиликларни кузатиб бораётган киши борки, ҳар икки хабарнинг бирида МДҲнинг ...

Шаҳрисабзда 7-синф ўқувчиси нима сабабдан ўзини осиб ўлдирди?

28 ноябрь куни Шаҳрисабздаги 1- лицейнинг 7- синфида ўқийдиган бола ўз уйида осилган ҳолда топилди. Бу ҳақда “UZ24” нашри хабар бермоқда. Иллюстратив фото Туман Ички ишлар ...