Бизда нега адолат қоғозда ва оғизда қолган, нега амалда йўқ?!

Мен Умида Бердиалиева Қашқадарё вилоят, Шаҳрисабз тумани ички ишлар бошқармасига ҳорижга чиқиш паспортини олиш учун керакли ҳужжатларни топширдим, шунингдек паспорт учун расмга тушдим. Мен билан биргаликда расмга тушганларнинг деярли барчаси ўз паспортини олишди, менга эса паспорт стол ходимлари ҳозиргача ҳорижга чиқиш паспортини беришмай келмоқда.

Шаҳрисабз тумани ИИБнинг ходимларидан ўз паспортимни паспортингиз чиқмаяпти дейишдан бошқа изоҳ бермаяпти. Мен эса ҳар куни ҳар соатда ўз паспортимни кутмоқдаман. Сабаби мен хорижга чиқиб ўзимни меҳнат фаолиятимни давом эттиришим зарур. Ўзбекистонда меҳнат қилай, десам бу ерда иш йўқ ёки бўлса ҳам эҳтиёжларимни қондира олмайди. Бу ердаги маошим билан кредит тўлайманми? Оиламним боқаманми? Бизда иш ҳаққи 500 минг сўм атрофида экан.

Биз ҳуқуқий-демократик давлатда яшамоқдамизми? Агар демократик давлатда яшаётган бўлсак нега менинг ҳорижга чиқиш паспортимни беришмайди?

Барча маддоҳлар ҳукуматни мақтаётганини эшитаман кўраман, улар мақташдан чарчашмайди ҳам. Мен эса ҳукуматимизнинг баъзи бир камчилигини айтганим ва танқид қилганимга хориж паспортини беришмайдими? Нима энди мен ҳам маддоҳлик қилишим керакми?Мени паспортимни беринглар! Агар бермасангиз майли бироқ ҳар ойда одам эҳтиёжига етадиган, ҳорижда берадиган 4 миллион ойликли иш билан таъминланглар. Агар мен ва менга ўхшаганларни иш билан, турар-жой билан ҳукумат таъминлай олмас экан. Бизнинг йўлимизга ҳам ғов бўлмасин!

Биз ҳорижга бориб ўйнаб юрганимиз ёки ватанни сотиб юрганимиз йўқ. Биз чет давлатда қийналиб, бошқа миллатлар билан тил топишиб, ҳалол меҳнат қилмоқдамиз. Баъзида ўз меҳнатимизга яраша ҳақ олмоқдамиз, баъзида эса камроқ олмоқдамиз. Бироқ биз ўша жойнинг қийинчиликларига бардош бериб, ишлаб ўз рўзғоримизни тебратмоқдамиз. Фарзандларимизни едириб-ичириб, кийинтирмоқдамиз. Уй жойларимизни тикламоқдамиз. Биз ўша топганларимизни ўз юртимизга юбормоқдамиз! Юртимиз келажаги учун ўз фарзандларимизни ўқитмоқдамиз. Шундай экан нега мен ва менга ўхшаганларни паспортини беришмайди?

Кунда паспортим келдими ёки келмадими?-дея Паспорт берувчи органга телефон орқали мурожаат қилишга уринаман аммо улар гўшакни кўтаришмайди ёки кўтаришни хоҳлашмайди. Бориб мурожаат қилсам, “Нега келдингиз? Сизнинг паспортингиз халивери келмайди” – дейишади.

Мен эса ҳайрон бўламан, кунига 150 га яқин фуқаро паспорт учун расмга тушади. Кўпчилик ўз паспортини олади-ю, нега мен ўз паспортимни ололмаяпман. Нега менинг паспортимни беришмайди. Ахир мен ҳам эл қатори Жорий йилнинг 10 сентябрь куни 268 минг сўм ҳориж паспорти учун тўлов қилдим-ку.

Мен шу вақтгача ҳорижга чиқиш учун мўлжалланган янги паспортимни олишим лозим эди. Минг афсуслар бўлсинки, орган ходимлари ҳеч бир сабаб кўрсатмай, тушунтирмасдан паспортимни қўлимга бермай, менинг ҳақ-ҳуқуқларимни поймол қилишмоқда. Мен Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига биноан ўз ҳақ-ҳуқуқимни ҳимоя қилишга ҳаракат қиламан. Қадримни, ғуруримни, ҳуқуқларимни топталишига йўл қўймайман.

Умида Бердиалиева

Мухолифатдаги “Бирдамлик” Халқ Демократик партияси фаоли

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“бирдамлик” тарафдори бўлган қонуншунос дилсора фозилова нега иккиюзламачига айланди?

ДИЛСОРА ФОЗИЛОВА Куни кеча қонуншунослик фанлари кандидати Дилсора Фозилова ижтимоий тармоқлардан бирида "Бугунги Ўзбекистон ва Баҳодир Чориев" деб номланган мақола эълон ...

Қозоғистон республикаси президенти нурсултон назарбоевга

«Бирдамлик» Халқ Демократик партиясининг раиси Баҳодир Хон Туркистондан Муҳтарам Президент! Жорий йилнинг 11-ноябридан 16-ноябригача бўлиб ўтган воқеалар менинг зиммамга ...

“birdamlik”ка ёвқарашнинг боиси не?

Mulkdor.com сайти ўқувчилари, бизни кузатиб бораётган қадрли юртдошларимиз, бир қатор сиёсий ташкилотлар ва кенг жамоатчилик Тошкент шаҳрида жорий йилнинг 15-август куни ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400