Мирзо Улуғбекни ким қатл этган?

Ғарб тарихи жуда яхши ўрганилган. Турли воқеаларнинг энг майда тафсилотлари-ю, тарихий шахсларнинг суҳбатларигача биламиз. Ҳаттоки айрим арбоблар ўлимидан олдин нима дегани ёзиб қолдирилган ва уларнинг бу гаплари қанотли ибораларга айланиб кетган. Масалан, Юлий Цезарни сенаторлар ўраб олиб, пичоқлаётганида, улар орасида яқин одами Брутни кўрган Цезарь Et tu, Brute? (“Сен ҳамми, Брут?”) деган. Бу ибора яқин одамидан хиёнат кўрганлар томонидан бугунги кунга қадар ишлатилади. Ёки Людовик XVI нинг сўнгги сўзларини олайлик.

 

Афсус, бизда тарих бу қадар чуқур ўргатилмайди, узоқ ўтмиш бўйича илмий-оммабоп китоблар кам ёзилади, ҳужжатли ва бадиий фильмлар кам ишланади, мутахассислардан бошқа одамлар бу каби тафсилотларни билмайди. Аслида, Ўрта Осиё тарихи ҳам интригага бой. Сарлавҳага чиқарилган сўзлар – “Сен ҳам билдингми?” – Мирзо Улуғбекнинг бизга маълум охирги сўзларидир.

Улуғбекнинг сўнгги соатлари ҳақидаги жуда батафсил ҳикояни тарихчи Мирхонд (Ҳиротда Навоийнинг ҳомийлигида машҳур “Равзат ус-сафо” китобини ёзган) ёзиб қолдирган; бу тафсилотларни у Улуғбекка сўнгги сафарда йўлдошлик қилган Ҳожи Муҳаммад Хисравнинг ўзидан эшитган.

1449 йил октябрининг охирги кунларида Улуғбек кичик жамоа қуршовида Самарқанддан чиқиб, Макка сари йўл олди – отасини тахтдан ағдарган Абдуллатиф Мирзо у Ҳожи Муҳаммад Хисрав билан биргаликда зиёратга кетишига рози бўлди.

Мусофирларнинг отлари чарчашга улгурмай, Тахти Қорача довонида бир чиғатой от чоптириб етиб келди-да, собиқ ҳукмдор яқин атрофдаги қишлоққа кириб ўтиши буюрилганини етказган – расмий сабаб сифатида темурийзодани сафарга муносиб тайёрлаш кўрсатилган.

Мусофирлар қишлоқдаги бир уйда тўхтади. Совуқ кеча эди. Довонгача бўлган йўлда Улуғбекнинг кайфияти чоғ эди, у ҳар хил мавзуларда суҳбатлашиб келди. Аммо хилъатига гулхандан учқун тушиб, ё ёна бошлаганида, Улуғбек оловга қараб “Сен ҳам билдингми?” деди (Мирхонднинг китоби форс тилида бўлишига қарамай, олим ҳукмдорнинг бу сўзлари туркий тилда ёзилган). Ҳожи Муҳаммад Хисрав тунд қиёфада ўтирган Улуғбекни тинчлантиришга ҳаракат қилди.

Шу пайт Самарқандда кўзга кўринган диний арбоб Саид Ошиқнинг ўғли Аббос нотаниш бир киши билан ўтирганларга яқинлашди. Улуғбек уларни кўриши билан сакраб туриб, Аббоснинг кўксига мушт туширди. Аммо нотаниш одам Улуғбекнинг қўлларини орқасига қайириб, ушлаб қолди. Бу пайти Аббос арқон олиб келиб, тахтдан туширилган ҳукмдорни боғлади. Улуғбекнинг йўлдошлари – Ҳожа ва навкарлар, бу Абдуллатифнинг буйруғи эканлигини тушуниб, аралашишмади ва бурчакларга қочиб, қотилликни кузатди.

Аббос Улуғбекни ёниб турган чироқ олдига ўтқазиб, бир қилич зарби билан унинг жонини олди. 55 ёшли ҳукмдор ва олим шу тариқа ҳаёти билан хайрлашди. Унинг шериклари Самарқандга қайтиб кетди.

1449 йил 27 октябрь – Мирзо Улуғбек ўлдирилган кун. 21 кундан кейин бу воқеага 570 йил тўлади.

 

Эльдар Асанов
(телеграм каналидан олинди)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эътиборсизлик – ҳалокатнинг илк манзили

Аччиқ бўлса-да, ҳақиқатни тан олишга тўғри келади: бугун ҳамма оилада ҳам соғлом муҳит ҳукмрон эмас. Ота-оналаримиз гарданидаги масъулиятни унутгани туфайли фарзандлари ...

Учтепа туманида ўз отасини уриб ўлдирди

2019 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳрининг Учтепа тумани Тақачи кўчасида яшовчи С.Б. уйида ўзаро жанжал туфайли бирга яшаган отасининг танасини турли жойларига қўллари ...

Қашқадарёда жиян ўз амакисини уриб ўлдирди

2019 йил 30 апрель куни Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани Чуброн қишлоғида яшовчи Ш.А. шу қишлоқда яшаган амакиси Б.Э.нинг уйида ўзаро жанжал оқибатида уни танасининг ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400