Турк адвокати Нодира Қодирова ўлими бўйича аниқ далиллар яширилаётганини маълум қилди

«Медя ҳабер» телеканалининг «6-кун» кўрсатувида Туркия Халқ демократик партиясининг Истанбулдаги депутати ва адвокат Зулейҳа Гулум меҳмон бўлиб, ўз фикрлари билан бўлишди, деб ёзади «Togri.uz».

Кўрсатув бошловчиси Нодира Қодирова ўлими бўйича нимага ДНК тест олинмагани билан депутат Зулейҳа Гулумга «бу ўз жонига қасд қилишми ёки жиноят» дея юзланади.

Бу ишнинг бошидан кузацангиз, суриштирув ишлари биз билган қоидаларга биноан кетмаётганини кўрасиз. Туркияда хоҳ қасд бўлсин, жиноят иши бўлсин, суриштирувлар, далиллар тўпланиши керак. Қисқа муддатда аутопсия қилиниб жасад кўмилиши каби ҳолатлар кузатилмайди. Бу кўпроқ вақт талаб қилади. Аммо бунда ҳаммаси жуда тез фурсатда амалга оширилди. Қизиқ томони, Ўзбекистонда ҳам аутопсия қилинмабди. ОАВда «жиноят содир бўлган уйда бўлганларнинг бармоқ излари олиндими, тинтув ишлари олиб борилдими, хонада қил, соч, тупук каби хонада кимлар бўлганини исботловчи далиллар аниқландими» каби саволларга аниқ жавоб йўқ. Қолаверса, ўқ узиш позициясининг қай тарзда бўлганини аниқлаш, бундай даъво ҳақиқатга яқинми-йўқми каби муҳим саволларга ҳам жавоб тополмайсиз

ХДП депутати Зулейҳа Гулум

Бошловчининг бу каби саволларга жавобларнинг йўқлиги жиноят содир бўлганини ҳақиқатга айлантирадими, деган саволига, депутат «албатта, буларнинг барчаси шубҳаларни оширадиган нарсалар. Прокуратура эса ўз ҳисоботларида зарурий ишларнинг барчаси қилинганини айтмоқда», деган Зулейҳа Гулум.

Шунингдек, гувоҳларга бўлган муносабат масаласига тўхталсам. Гувоҳларни айбдорга чиқарадиган саволлар берилиши гувоҳларнинг ўзларини ортга олишига сабаб бўлмоқда. Яъни гувоҳларга бу бўйича гувоҳлик бермасликка қаратилган саволлар берилган. Боиси уларга нисбатан босим уюштирляпти. Бу эса гувоҳларнинг ҳақиқатни айтиш фикридан қайтаришга эришилади. Аслида, ҳақиқий суриштирув ишлари олиб борилганига оид аниқ фактлар кўрсатилмаяпти

Зулейҳа Гулум

Аввалроқ, Адолат ва Тараққиёт партиясининг Истанбулдаги депутати, истеъфодаги генерал Ширин Уналнинг уйида бир йилдан бери ишлаб келган 23 ёшли Нодира Қодирова ўз жонига қасд қилгани ҳақида хабар берилганди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Гонконгдаги намойишларда тўқнашувлар бўлди, 31 кишини жароҳат олди

31-август куни Гонконгдаги норозилик намойишларида тўқнашувлар пайтида 31 киши жароҳат олди. Бу ҳақда бугун, 1 сентябрда РТҲК телерадиокомпанияси хабарига таяниб ...

Тожикистон: ёзувчини «бўсалар» сабаб иттифоқдан хайдашди

Ёзувчилар иттифоқи яна бир ёзувчи асарларида “ахлоқсиз ишқ ва кўп хотинлилик”ни тарғиб этгани учун иттифоқ сафидан чиқарди. Охирги бир йил ичида Тожикистон Ёзувчилар ...

Ҳар куни чўмилиш шартми?

Дерматолог шифокорлар ҳар кун чўмилиш шарт эмаслигини маълум қилишди. Бу соғлиқ учун зарарли бўлиши мумкин. Улар ўз фикрларининг тасдиғи сифатида қатор сабабларни санаб ...